Инсон зоти яратган Аллоҳ уларни гузал қилиб яратди, танасини азоларини мукаммал қилди,ҳарбир бандага чиройли юз ато этди.
Бу юзларни табасум ила чиойли қилди.
ҳар бир мусулмон бандаг берилган бу нематни қадрига етиш зарур.Мусулмон киши очиқ юзли булиш керак чунки Пайғамбаримиз доимо очиқ юзли бўлганлар қачон бировга қарасалар табассум билан қараганлар.
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта, юзимга табассум билан қараганлар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳозир мана шу эшикдан Яманликларнинг энг яхшиси кириб келади. Унинг юзида подшоҳлик сиймоси бор», дедилар». Бас, Жарир кирди».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларини катта очиб, оғизларининг ичи кўринадиган бўлиб кулганларини кўрмаганман.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо табассум қилар эдилар.
Қачон бир булутни ёки шамол кўтарилганлигини кўрсалар, юзларидан ташвишланаётганлари билинар эди.
«Эй Аллоҳнинг Расули! Одамлар булутни кўрса, ёмғир ёғади, деб хурсанд бўлишади. Сиз эса булутни кўрсангиз, юзингизда ёқтирмаслик аломати пайдо бўлади», дедим.
«Эй Оиша! Унда азоб йўқлигига ким менга кафолат бера олади? Бир қавм шамол билан азобланган. Бир қавм азобни кўрганда, келаётган бу булут бизга ёмғир ёғадиради, деган», дедилар».
Ҳайбатуллоҳ РАШИДОВ
Шўрчи тумани «Толли ота» жоме масжиди имом хатиби