Тил орқали инсон қанчадан-қанча яхшиликларга сабаб бўлади. Чунки у қалбда пайда бўлган мақсадларни сўзда ифодалайди. У кишига яхшилик ва эзгулик келтириши билан бир қаторда ўзгалар ҳаққини паймол қилишлик иллатларини ҳам ифода этиши мумкин. Агар гап сўз кимнингдир ёмонлаш мақсадида айтилган бўлса, буни ғийбат деб аталади .Ғийбат оила ҳаётида катта зарар келтириши мумкин. Аллоҳ-таоллоҳ қуръони каримда шундай марҳамат қилади .Яни эй мўминлар кўп гуноҳлардан четланингиз. Чунки баъзи гумонлар гуноҳдир .Ўзгалар айибини қидириб, жасуслик қилмангиз ва бир-бирингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирон киши ўлган биродарининг гўштини ейишини оқлайдими? Уни ёмон кўрасиз-ку ахир. Оллоҳдан қўрқингиз, албатта Оллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир. (Ҳужрат 12-оят) . Бундан ташқари тирноқ остидан кир қидириш, бировларнинг хато камчиликларини ёмонлаш, шахсиятига тегадиган тарзида айиб қидириш ёки айиб топиб уни ғийбат қилишдан тўхтатмоқда. Оилавий ҳаётда аёллар эрларининг нуқсон ва камчиликларини ўзгаларга ёйиш, эркак оила сирлари билан бир қаторда аёлнинг нухсон ва камчиликларини ўзгаларга достон қилиш, ғийбат қилувчи хидланган ўлимтик гўштни еган каби бўлишлик каби ғийбат нотўғри фикр хулоса ва фитналарни келтириб чиқарувчи амаллар бўлиб, айни пайтда гуноҳ ҳисобланади. Пайғамбаримиз С.А.В. шундай марҳамат қилган қўли ва тилидан мусулмонлар саломат бўлган киши деб марҳамат қилганлар. Яна бир ҳадису шарифда оилалари бўлмиш Ойиша Розиаллоҳу Анҳу кўчадан ўтаётган аёлнинг бўйи пастлиги ҳақида гапирганларида, Расуллуллоҳ С.А.В. эй Ойиша бу сўзингизни тўхтатинг деб у кишини гапини тўхтатдилар . Ғийбат инсон учун нақадар ёмон иллат эканлигини ҳадису шарф мазмунидан тушуниб етишимиз мумкун. Демак ғийбат барча ўринларда , шунингдек оилада ҳам энг ёмон ҳусусиятлардан бири бўлиб ҳамманинг тинчлик осойишталигини бузади. Беқарорлик кетириб чиқаради. Шунга кўра ғийбатнинг зарарларини ёда тутсак, оила ва жамятда ғийбат иллатидан қутулсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Узун тумани “ Домулло Айниддин”
Жоме масжиди имом хатиби : Н.Ҳасанов