Яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир
Шурчи тумани “Тула” маҳалласида “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва туман бош имом-хатиби иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ёшларни турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишда ота-она, таълим муассасаси ўқитувчилари ва маҳалла куй, нуроний отахон ва онахонларнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга эканлигини, фарзандларни назоратсиз қолдирмаслик кераклиги, ёшларни интернетдан фойдаланиш маданиятига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, хусусан китобхонликни кўпайтириш кераклигини таъкидлаб ўтдилар. Бугунги кунда Юритимиз томонидан таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчи ва талабаларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида тўхталиб, турли фан олимпиадалари, спорт ўйинларида юртимиз шаънини дунёга танитиб келаётган фарзандларимизни янада рағбатлантириш, уларнинг таълим муассасаларида олаётган таълим-тарбияси эртанги кун ҳаётида катта аҳамиятга эга эканлигини ҳаётий мисоллар билан айтиб ўтдилар.
Имом-хатиб муқаддас ислом динимизда илм олишнинг фазилати тўғрисида тўхталиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Илм ўрганишга интилиш ва уни талаб килиш ҳар бир мусулмон эркак ва муслимага фарздир» (Ибн Можа ривояти) ҳадиси шарифларини изоҳлаб берди.
Давлатимиз томонидан илм олишга шароитлар яратиб берилаётган бир пайтда бундан тўғри ва унумли фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Шўрчи тумани бош имом-хатиби: А.Ҳабибуллаев