1. Қайғу-алам унут бўлиб ўзидан ҳеч нарса қолмаган — Кеча
2. Шу лаҳза сен билан дўст, лекин кетишга ҳозирланаётган — Бугун
3. Орзулар оламига шўнғиган, балки озрулар амалга ошмаслиги мумкин бўлган — Эрта
Сарий ас-Сақотий
* * *
Шуни билингки, қуйидаги олти тўсиқни босиб ўтмасдан солиҳлик даражасига эришиб бўлмайди:
1. Тўқчиликдан кейин келадиган йўқчиликка сабр қилиш.
2. Иззат-икромдан кейин синов учун юбориладиган хорликка чидаш.
3. Роҳат-фароғат эшигини ёпиб, меҳнат қилиш, интилишда яшаш.
4. Кам ухлаб кўп ибодат қилиш.
5. Мол-дунё тўплаш ҳавасига берилмаслик.
6. Охиратда афсус чекмаслик учун ўлимга ҳозирланиб, тирикликда кўп савоб қилиш.
Иброҳим ибн Адҳам