«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган “Мурувват карвони” номли хайрия акцияси тадбири бугун, 17 ноябрь куни Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди.
Тонгда юк автомашинасида озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, диний-маърифий китоблар ва бошқа зарурий буюмлар Сурхондарё вилоятига етиб келди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган тадбирда ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар иштирок этишди.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неврология бўлимига ногиронлик арвачалари топширилди. Аравачалардан имконияти чекланган болалар фойдаланадилар.
Зиёфат дастурхонига кела олмаган ногиронлиги бўлган фуқароларни топиб, уйларига улар учун зарур бўлган аравачалар етказиб берилди. Кам таъминланган оилалар учун шакар ва ёғ маҳсулотлари тарқатилди.