Учрашувдан иштирокчилар мамнун бўлди
2017-йил 24-апрель куни Шурчи тумани 36-сонли умумтаълим мактабида “Ёшлар ўртасида экстремизм ва терроризмга қарши маънавий-маърифий иммунитетни шакллантириш, миссионерликнинг олдини олиш, ўз жонига қасд қилишга қарши маърифий ёндашув, турли жиноятчиликнинг олдини олиш” га қаратилган давра учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда мактаб фаоллари, уқувчи ва уларнинг ота-оналари ҳамда Шурчи тумани бош имом-хатиби иштирок этди.
Учрашув қатнашчилари бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш, турли оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик, айниқса, ХХI-аср “технологиялар асри” дея эътироф этилаётган бугунги тезкор даврда интернетга кирувчилар сони кун сайин ошиб бораётгани, унга тўғри ёндошилса туганмас хазина ва билим манбаи экани, нотўғри фойдаланилса оқибати хатарли эканини иштирокчиларга ҳаётий мисоллар орқали етказилди. Мессионерликнинг салбий оқибатлари тўғрисида ҳам тўхталиниб, миссионерлик тушунчаси салбий фаолият сифатида баҳоланаётган бир даврда ундан ҳар-бир инсон огоҳ ва ҳушёр бўлиши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, ўз жонига қасд қилиш, одам савдоси ҳамда аёллар ўртасида турли салбий ҳолатлар бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Мавзу доирасида қизғин савол-жавоблар тарзида ўтказилган мазкур учрашувдан иштирокчилар мамнун бўлди.
Шурчи туман бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев