Мусулмон киши ўзига бирор манфаат ҳосил бўлишида ҳам бирор зарардан сақланишда ҳам Аллоҳ таолони мададига муҳтож эканини доимо ёдида тутиши лозим. Инсон дунёга таълуқли ишда ҳам охиратдаги ишга ҳам ўзига қодир бўла олмайди. Шунинг учун ҳар бир инсонни яратган зотини унутмаган ҳолда эрта ҳам кеч ҳам дуо илтижода бўлмоқлиги лозим. Кимки дуони қалбидан ўтказиб, ихлос билан дуо қилар экан харом луқмалардан харом қилинган амаллардан ҳоли бўлган ҳолда дуо қилар экан албатта дуоси мақбул дуолардан бўлади.Аллоҳ таолони исмлари ва сифатларини васила қилиб дуо қилиш фазилатли амаллардандир.Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир.Унга ўша исмлар ила дуо қилинг» дейди (Ароф 180 оят). Демак бизни мусулмон номимиз бор экан шунга муносиб бўлиб солиҳ амаллар қилиб Аллоҳ таолодан ҳар доим офият сўраб илтижода бўлмоқлигимиз лозим. Баъзан кўп дуо қилаяпман дуойим ижобат бўлмаяпти деб қоламиз. Бунинг хам сабаби бор.

  1. Аллоҳ таолони таниймизу уни ҳаққини адо қилмаймиз
  2. Аллоҳ таолони каломини биламизу унга амал қилинмайди
  3. Пайғамбарни биламизу уни суннатига амал қилинмайди.
  4. Шайтонни душманлигини биламизу шайтонга дарс берадиган ишлар қилинади
  5. Жаннатни роҳат эканлигини дўзахни азоб эканлигини биламиз унга қараб амал

қиладиган ёки қайтадиган амал қилинмайди.

  1. Ўлимни ҳақлигини биламизу унга тайёргарлик кўрилмайди.
  2. Одамларни айбларини достон қиламизу аммо ўзимизнинг хатойимизни

кўрмаймиз

  1. Аллоҳни неъматларидан баҳраманд бўламизу лекин унга шукримиз йўқ
  2. Вафот этганларни дафн қиламизу лекин ундан ибрат олмаймиз

10.Аллоҳ таоло  харом  қилган  таомларни, харом  амалларни   очиқ  ойдин қилиб
қўйибди,уни биламизу лекин ундан ўзимизни тиймаймиз.

Мана шуларни барчаси дуо илтижоларини қабул бўлмаслигига сабаб бўлади. Сўнгра дуо қилдим ҳеч нарса бўлмади деб юради. Бугунги пандемия давридан бизнинг қандай мусулмон ва мусулмон киши фарзанди эканлигимиз, ундаги ноқисликлар ҳаддан зиёд эканлиги, биз ким эканлигимиз очиқ ойдин намоён бўлиб қолди. Шундай ташвишли дамларда тавба тазарру қилиш ўрнига ўз нафслари билан оввора бўлиб қолишлик, карантин очилгандан сўнг олдинги ўтган вахимали кунларни унутиб қўйишлик бу беодобликдир ва яна ўта хатарли гуноҳларга далолат қилишга сабаб бўлади.Харом таом истеъмол қилиб дуолар ёки билдирилган тилаклар харом оғиздан харом тилдан чиққан тилакларни Аллоҳ таоло қандай қилиб ижобат қилсин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда «Унинг егани харом,ичгани харом,кийгани харом, харомдан озиқланган, шундай экан қандай қилиб унинг дуоси ижобат қилинсин» дедилар (Муслим ривояти) «Дуо эхтиёжларни қондириш калитидир, фақат бу калитни тишлари ҳалол луқмадир» деганлар.  Харом луқма харом амал бор экан бунданда хатарли ҳолатга тушиб қолишга далолат қилиб қолмайлик. Аллоҳ таолони қудрати нима эканлигини 8 ойдан бери англадик. Азизлар! «Дунёдаги бахт, орзу қилган нарсага эришиш эмас, балки уни қийматини англашдадир» Дуо қилишни мана шу одобларига амал қилинса, иншо Аллоҳ дунёда ҳам,охиратда ҳам саодатманд бандага ва бахтга эришажакмиз.

 

 Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ  масжиди имом хатиби К.Азимов                  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here