Ҳукамолардан бундай сўзлар нақл қилинган:
— “Бу дунё уч кундан иборат:
1. Кечаги кун, у ўтиб кетди, китоби ёпилди. Энди сен қайғурсанг ҳам, қайғурмасанг ҳам уни ортга қайтаролмайсан. Шундай экан, ўтган кечанг қўлдан кетди, энди у ҳақида ўйлама.
2.Эртанги кун, сен унга етмаслигинг мумкин. Бу сир, Аллоҳга аён. Эртага қандай ҳолатда бўлишинг номаълум.
3. Бугунги кун, у сеники, сен унда амал килиб кол. Чунки эртанги кунинг ҳам бугунги кунингда қилган амалингга боғлиқ бўлиши мумкин. Агар бугун бирор амал қилмай, танбаллик қилиб ўтираверсанг, эртанги кунинг ўта кулфатли ва қайғули бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Демак, имкониятингда фақат бугунинг бордир”.

Денов тумани Домлла   Афанди  масжи имоми М. Қораев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here