Оилавий  ҳаётга  тайёрлаш  масъулияти
(Бунда  миллий  урф  одат  ва  илоҳий  тарбиянинг  ўрни  ҳам  муҳим)

Ҳозир  ҳам  кўпчилик  ота оналар фарзандларини  оилали  қилиш  мақсадида  мол  дунё  ва  сеп  йиғадилар.

Каттароқ  тўй  қилиш  билан  ўз  бурчларини  адо  этган  бўладилар. Аммо  энг  муҳим  масалалардан  бири  бўлган  қизларни  келинликка, ўғилларни куёвликка  тайёрлашни, афсуски  унутиб  қўядилар. Оқибатда,  кўпчилик  ёшларгўшангага  оила, эр-хотинлик  муносабати  ҳақидаги  ислом  таълимотларидан  бехабар  ҳолда  кирадилар.

Одатда  тўй  арафаси  ва  оилавий  ҳаётнинг  бошланишида келин  куёвнинг  яқинлари, дўст  дугоналар  уларга  қандай  қилиб  бўлса-да  ўз  умр  йўлдошини  “қўлга  олиш”  ҳақида м аслаҳатлар  берадилар. Афсуски  бу  “маслаҳатлар”   ўта  тор тубан  тажрибаларга асосланган  бўладики, уни  ўзига енг  бўлаолмаган ўзгага  ёқа  бўлмоқчи  ибораси  билан изоҳлаш  мумкин. Оила  муқаддас,  унинг  мустаҳкамлиги жамият  пойдеворининг  мустаҳкамлиги  билан  тенг  эканлигини  эътиборга  олсак,  демак  бўлғуси  келин  куёвлар  учун  ҳар  -хил  мазмунсиз “Маслаҳатлар”  эмас, балки  оила  муҳитида  олинган  етук  тарбия,ота-она  эътибори  жуда  муҳимдир. Яъни, ота-оналар  фарзандларини  бўлғуси   ҳаётга  тайёрлаш  жараёнида  ортиқча  дабдабабозликдан  тийилиб ,уларга  келгусида  оила  бахти  учун  керак  бўладиган  илоҳий  таълимотларни  беришга,агар  ўзлари  шундай таълимотларни  бераолмасалар, билгувчилар  кўмагида  имконият  яратиб  беришга  ҳаракат  қилсалар, мақсадга  муофиқ  бўларди. Тўғри, бу  борада  илгари   имкониятлар  чекланган  эди. Бироқ  Аллоҳга  шукрлар  бўлсинки, бугун  оила  муҳитида   ёшларни  бўлғуси оила  қуришга тайёрлашда  илоҳий  тарбия  ва  билим  бериш  учун барча  имкониятлар берилган.

Қолаверса , барча  бирдек  тушуна  оладиган   турли  рисолалар, қўлланмалар, гезета  журналларда  эса  материаллар  бериб борилаяпди. Билмаган  тушунмаганларини  сўраб  билиш  учун  олий  маълумотли  мутахассис, уламоларимиз  ҳам  етарли.

Агар маданий  меросимизга  мурожаат  қилсак  ёшларни  оилавий  ҳаётга  тайёрлаш  борасида  кўплаб   гўзал  ва  бетакрор  намуналар  борлигини  кўрамиз. Хусусан Абдуллоҳ  Ибн  Жаъфар ибн  Абу  Толиб  ўз  қизларига  қуйидаги  насиҳатни  қилган эканлар:-“Зинҳор  рашкчи  бўлмагин,рашк  талоқнинг  калитидир. Зинҳор  кўп  хитоб  қилгувчи  бўлмагин, у кўнгилсизлини  келтириб  чиқаради, сурма  қўйиб  юргин, Зийнатларнинг  энг  афзали  шудир”.

Ёки бўлмасам  Амома  бинти  Ҳорисисмли  аёл  ўз  қизининг  келин  бўлиб куёвнинг  уйига  узатилишидан  олдин  саодатли  оила  асосларини  баён  қилгувчи  турфа  насиҳатларни  қилиб  кузатган  эканлар, Уларнинг а йримларидан  иқтибос  келтиришни  лозим топдик.

-Қаноат  соҳибаси  бўл,ундан  ҳайиқиб  тур. Эринг  уйга  нима  кўтариб  келса, хушфеллик  ва  одоб  назокат  билан  қабул  қилиб  ол, ташаккур айт.

-Эрингнинг  назари  тушадиган  жойларга   эътибор  қил. Уй  ичи  ва  ҳовлини  ниҳоятда  озода ва  тартибли  тут.

-Эрингнинг бурнига  хушёр  бўл. Димоғига  сендан  ёмон  ҳид  кирмасин.Фақат  хушбўйлик  сезсин.

-Эрингнинг  моли  ва  ашёсига   эътиборли  бўл,исроф  қилма, авайлаб-  асра ,чунки  унинг  мол дунёси сеникидир.

-Эрингнинг қариндошлари  ва  яқинларини  ҳурмат  қил. Бу  билан  эрингни  ҳурмат  қилган  бўласан.

-Эрингнинг  сирларини  бошқаларга  айтгувчи  бўлма, унинг  ишончини  йўқотасан.

Кўраяпсизми  аждодларимиздан  бизга  қандай  ажойиб  панду  насиҳатлар, маънавий бойликлар  етиб  келган. Агар  биз  уларни  излаб  топиб, фарзандларимиз  камоли  йўлида  ўз  ўрнида  билиб   ишлатсак, ғарбона  маданият, ғарбона  оила  қуриш тарзидан  узоқлашиб, фарзандларни  оила  қуришга  тайёрлашда  миллий  урф  одатлари, анъаналаримизга  суянсак янгидан  қурилаётган  ёш  оилаларда   рўй  берадиган  мажоралар  ҳеч  қачон  бўлмас  эди.. Ота  боболаримиз  алломаларимиздан  қолган  панду  насиҳатларни  ўғил  қизларимизга ўргатиб,уларни  ҳаёга  тайёрласак, ўғилларимизга  оилада  эркак  раҳбар бўлиши  билан  бирга   оила  учун  масъул  эканлигини, қизларимизга  эса  аёл  оиланинг  хазинабони, жавоҳири  ва  албатта, фариштаси  эканлигини  англатсак, ҳар қандай  ёш  оила  учун  мастаҳкам  пойдевор  яратган  бўлардик.

 

Бойсун  тумани бош  имом хатиби Зариф  Чориев

ПОДЕЛИТЬСЯ
Олдинги мақолаHikmat shodalari
Кейинги мақолаЗикр одоблари

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here