Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш ва у зотни биздан рози эканликларини билиш кийин бир ҳолат, яъни кўз билан кўриб бўлмайдиган холат бўлгани учун, фаҳмлаш бироз мушкулдир.Бир инсон «мен Расулуллоҳни севаман», дейиши мумкин. Лекин бу ҳолат ички бир туйғу, кўнгилдан ўтадиган ҳиссиёт бўлгани учун, амалда ҳам буни кўрсатиш керак бўлади. Бошқа тарафдан Расулуллоҳ бизни севадиларми? Бу савол ҳам шундай кўринишда бўлиб, англаш қийин бўлган масаладир. Буни англашни, тушунишни бир йўли бўлиши керак. Мана, бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган севгимизни англаш ҳамда у зот бизни севишларини (севгиларига қандай эришишни) билиш йўлини қуйида ояти каримада Аллоҳ таоло билдириб қўйган.Сен: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади», деб айт. Аллоҳга ва Расулига итоат қилинг. Бас, агар ортга қайтсангиз, Аллоҳ, албатта кофирларга муҳаббат қилмас”. [Оли Имрон,31-32]

 

Демак, Расулуллоҳга бўлган севгимизни исботи, у зотга эргашиб Исломий яшамоқлик экан. Биз Расулуллоҳа иймон келтириб, эргашиб, у зот буюрган амалларни бажариб, қайтариқларидан кайтиб амал қилиб яшасаккина, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни севишларини бемалол айта оламиз. Масалан, ота-онамизни севишимиз қандай маълум бўлади? Уларни истакларини бажариб, улар хурсанд бўлмайдиган ишларни тарк этиш билан маълум бўлади. Улар бизга буни сўз билан ифода этмасалар ҳам, биз қилган ишларимиз туфайли англаймиз-ки, улар ҳам бизни севишади. Шундай экан, Аллоҳ ва Расулини севишни қуруқ гап билан ҳар қанча даъво этсак-да, амалда Аллоҳнинг Қуръонига, Расулуллоҳнинг суннатларига амал қилмасак, даъвойимиз пуч бўлади. Сиз, биз ва бутун инсоният учун энг тўғри йўл харитаси Қуръон ва суннатдир. Қуръон ва Суннатни ўзимизга раҳбар этиб, ўзимизни уларга маҳкам боғлаб, тафаккур этиб яшамоғимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берадиган энг гўзал ҳадиямиз, у зотга кўп-кўп, тез-тез салавот айтишлигимиздир. Аллоҳ бизга буни таклиф этган: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам у зотга салоту салом йўлланглар!” [Аҳзоб,56].

 

Аллоҳ ҳеч нарсага, ҳеч кимга салавот айтишга эҳтиёжи бўлмаса-да, Ўз бандаси ва Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Бунга кўра, у зотга биз умматларнинг салавоту, салом айтишимиз  зарурдур. Чунки, бизлар Расулуллоҳнинг шафоатларига жуда ҳам муҳтожмиз.

 

Олтинсой тумани «Саййид Мухиддинхон» жоме масжид имом хатиби   Сирожиддин Мухиддинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here