«Ёлгизгина қизимни кимга турмушга берсам экан?»

Подшох ҳар куни кечаси тахти устида сукут қилиб, узоқ вақт тафаккур қиларди Қизимнинг келажаги, унга муносиб бўлган йигит, менинг азиз куёвим…Бир кеча вазирни чақирди.Унга бугун тунда масжидга бориб уйқудан ибодат ва муножатни устун қўядиган бирор йигит бўлса топиб келишини буюрди. Ишлари юришмаган бир ўғри шу кеча қасд қилиб масжиддан бирор нарса ўғирлагани киради.Ўғри масжидни қулфланганини кўриб, девордан ошиб ичкарига киради. Қўлга илинадиган нарса топаман деб қўли билан пайпаслаётган бир вақтда кимдир эшикни очаётганини эшитиб қолди. Энди нима қилади. Ҳайрон бўлиб қолди.Ўзини гўё намоз ўқиётган қилиб кўрсатди. Вазир ёрдамчилари билан эшикни очишди. Қарасалар бир йигит намоз ўқияпди. Буни қарангга! Субҳаналлаҳ! Намозга бўлган муҳаббатнинг кучлилигидан эшикни беркитилганини кўриб бу йигит девордан ошиб ўтибди.Ўғри кўрққанидан намозни тугатиб, янгисини бошларди.Уни кузатиб турганлар эса йигитнинг тақвоси, ибодотига лол қолиб, тасаннолар айтишарди.Охири намозни тугатгач уни саройга олиб кетдилар. Ўғри нималар бўлаётганига тушинмади.Хаёлида уни кимдир кузатиб қабиҳ ишидан хабар топган, деб ўйларди.Саройга етиб боришгач, вазир бўлган ишларди ҳаммасини подшоҳга етказди. Йигитни қизи ва подшоҳлигига муносиб деб билди. Подшоҳ режасини йигитга баён қилди. Йигит қулоқларига ишонмади ноҳотки эшитганлари рост бўлса…Бошини қуйи солди хижолат бўлди. Ичида ўзига — ўзи:» ЭЙ ХУДО! Ёлғондан, сохта ўқиган намозим сабабидан мени валиахд қилгин, подшоҳнинг қизини насиб қилдинг. Агар намозимни имон, ишонч, ихлос билан ўқисам қандай мукофотлардинг.

 

Олтинсой тумани «Саъд ибн Абуваққос» жоме масжид имом хатиби  Ш. Яхёев

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here