Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар:

«Сўзлашиш 5 ўринда макруҳдир:                                                                                — тобут орқасидан кетаётиб;
— Қуръон ўқиётиб;
— хутба ва зикр мажлисида;
— ҳожатхонада;
— жимо вақтида.

Беш ўринга қараш макруҳ саналади;
— намозда ўнг ва чапга;
— одамларнинг уйига берухсат;
— ҳаммом ва бошқа жойда инсонларнинг авратларига;
— дунё ишларида ўзидан устун кишига рағбат(ҳавас қилиб) билан қараш.
— дин ишида ўзидан паст кишига қараш (эргашиш).

Беш нарсага қулоқ солиш макруҳ:
— лағв (беҳуда) гапга,
— ғино (фойдасиз куй-қушиққа);
— айтиб йиғлагувчига;
— шивирлаб гаплашаётган икки кишининг гапига;
— фойдасиз ва кераксиз гап- сўзларга.

Беш ўринда кулиш макруҳ саналади:
— жаноза олдида;
— қабр олдида;
— мусибатзада киши олдида;
— Қуръон қироати вақтида;
— Аллоҳни зикр қилаётган пайтда.

Қизириқ тумани «Саъд ибн Аби Ваққос» жоме масжид имом хатиби А. Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here