Инсон эзгу ва ҳақ сўзни яхши кўради, ширин сўзнинг гадоси. Айниқса, бу фоний дунёнинг бевафолигини англаган киши ўзини буюк савол-жавоб кунига тайёрлаб боради. Куръони каримда
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.» (Хашр сураси 18 оят)
Аклли мусулмон уша куни тилига бирор калима келмай, шарманда бўлишидан қўрқади. Ҳар куни нафсини тергайди,
гуноҳкорлигини, бандалигини эслаб туради. Аллоҳнинг каломини қалбига муҳрлайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини ўз турмуш тарзи учун дастурул-амал қилиб олади.
Билинки Ҳозирги кунда, Қуръони каримнинг бир неча маъно таржималари ва тафсирларидан, ҳадиси шариф ва унинг шарҳларидан халкимиз баҳраманд бўлиб рухий озука олиб келмоқда. Ва айнан ана шу мўътабар манбалар ҳар бир инсон ҳаёти учун ниҳоятда муҳимлиги ҳар лаҳзада сезилиб турибди. Ҳар ким бу бебаҳо хазинадаги маънавий гавҳарлар билан умр мазмунини безатиш ҳаракатида юрибди. Кимлардир биргина оятнинг моҳиятини англамай умрини бехуда утказиб юбормокда, Албатта Аллоҳ ҳидоят берган бандани ҳеч ким адаштира олмайди ва айни чоқда Яратган Зот адаштириб қўйган кимсани ҳеч бир банда ҳидоят йўлига сола олмайди. Ҳидоят ҳам, ризқ ҳам Унинг измида узининг кулида.
Аллоҳнинг илоҳлигини англаш учун қалбни ғафлат уйқусидан уйғотиб, бир марта қабристонга боришнинг узи кифоядир аклли инсонга.
Аллоҳнинг буюк қудратини англаш учун одам умр бўйи китоб ўқиган олим бўлиш шарт эмас. Балки инсон ўз нафсига назар солиши, кўзгудаги аксига боқиб, шу бир жуфт кўз албатта эртага қабрда қуртларга энг биринчи ем бўладиган аъзо эканини эслашнинг узи етарлидир, эҳтимол.
Аллоҳнинг ҳар нарсага қодирлигини англаш учун йиллаб умрини зое кетказиш шарт эмас.
Нима бўлганда ҳам Аллоҳ ҳидоят насиб қилган ақл эгалари учун бу оламда белги ва аломатлар кўп…
Энг асосийси албатта Аллоҳнинг каломи, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари укиш, амал килишнинг узи кифоядир. Инсон дунёга келиб Қанчадан-қанча гапларни гапирдингиз- огиздан чиккан хар бир гапнинг жавоби бор албатта.
«Эй Одам фарзанди, сўзинг мулойим, амалинг қабиҳ бўлса, унда мунофиқларнинг раисисан». (хадиси кудусияда)
Илм-маърифатнинг қадр-қиймати жуда муҳим. Олимнинг илмига амал қилиши ундан муҳимроқ. Шу маънода ҳадиси қудсийда айтилади: «Эй Одам фарзанди! Амалсиз илм худди ёмғирсиз чақмоққа ва момақалдироққа ўхшайди. Илмсиз амал худди мевасиз дарахтга
ўхшайди. Амалсиз олим худди ўқсиз камонга ўхшайди». Ҳар бир олим зоти бу буюк ҳақиқатни
англаши лозим эмасми?
Бу дунёда ҳалол билан ҳаромнинг фарқига бормай юрган ғафлат бандаларига «Эй Одам
фарзанди! Билгин, албатта ҳалол нарса қатра-қатра бўлиб келади. Ҳаром нарса эса селдек булиб
келади. Сен бойликка хурсанд бўлма, чунки у абадий эмас», деган ҳақиқат садоси таъсир қилмаслиги мумкинми?
Ганимат билинг инсонларга берилган умр ганимат дунё омонатдир азизлар.
Шурчи туман бош имом хатиби
А. Хабибуллаев