Жорий йилнинг 17-февраль куни Покистон пойтахти Исломободда Афғон қочқинларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди. Бу ҳақда elbalad news манбасига таяниб, iqna сайти хабар беради.

Унда 30 дан ортиқ мамлакат иштирок этди. Хусусан, ушбу конференцияга Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам ташриф буюриб, Афғон қочқинлари ҳақида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. У ўз нутқида Қуръони каримнинг Тавба сураси олтинчи оятидан ўқиди.

«Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра, уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу, уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир»(Тавба сураси, 6-оят).

«Мен Қуръондаги ушбу оятни дунё тарихидаги қочқинларни ҳимоя қилиш учун энг чиройли даъват деб биламан. Бу оят қочқинларга нисбатан бағрикенглик намунасидир. 1951 йилда БМТнинг қочқинлар мақоми тўғрисидаги битими тузилишидан юзлаб йиллар олдин юборилган эди», дейди БМТ Бош котиби.

Шунингдек, у бугунги кунда «Афғонистонга тинчлик керак, шунда Афғон қочқинлари ўз ватанларига қайтишлари мумкин», дея таъкидлади. Покистон қарийб 20 йилдан бери дунёдаги энг кўп қочқинларни қабул қилмоқда, деб қўшимча қилди Антониу Гутерриш.

БМТ статистик маълумотларига кўра, Покистонда 1,7 миллион Афғон қочоқлари рўйхатдан ўтган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here