Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳмуд ал-Мотуридий Самарқандда туғулиб, ўсиб,талим олиб,ижод қилиб,шу ернинг ўзида 333 ҳижрий санада вафот этган. У киши Ҳанафий мазҳабида бўлиб,имоми Аъзамнинг шогирдлари имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳининг икки восита ила шогирдлари бўлган.Яъни у кишининг устозлари имом Муҳаммаднинг шогирдлари бўлган. Имом Абу Мансур ал – Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи Мовароуннаҳрда аҳли суннанинг шайхи бўлган Бу ерда аҳли сунна ғолиб бўлгани учун у киши имом ал-Ашъарийга ўхшаб ҳар хил йўлларда ва турланишларда бўлмаган.Балки аввал бошдан мўътадил йўлдан бориш имконини топган.У киши кези келганда нақлга,кези келганда ақлга суяниб иш кўрган. Имом Абу Мансур ал-Матуридий раҳматуллоҳи алайҳи фуқаҳолар ва мухаддислар даъват қилган нарсага чақирган,у киши жуда ҳам машҳур бўлиб,Мовароуннаҳрда барча унга мурожаат қилган.У кишидан фиқҳ, усули фиқҳ ва бошқа диний илмларни таълим олишган. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи бир қанча китоблар ёзган.” Китобур радди ала ал-Каъбий ал- Мўътазилий”,” Китоб авҳомул Мўътазила”, “Китобур радди ала ал-Мўътазилий”,”Китобур радди ала ал-Қаромита”,”Китобур радди ала-ар-Рофиза”,”Китобут тавҳид” ва “Таъвилоту аҳлис сунна” китоблари шулар жумласидандир. Имом Абу Мансур ал- Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг тафсирида мўътазила, хавориж, рофиза, карромий, жаҳмий, мушаббиҳа, мунажжим фолбин ва бошқаларнинг фикрларини муноқаша қилган ва ҳаммаларига раддия берган.У киши Аҳли сунна ва жамоанинг мазҳабини қўллаб-қувватлаган.
Азизлар Имом Аъзам (р.а) мазхабида намоз уқиб, Имом Мотрудий (р.а) ақидасида бардавом бўлайлик.
Қумқўрғон туман “Шоҳ машраб”жоме масжиди масъул котиб
Ботир Аминов