“Соғлом бола — келажак таянчи”

Жаннатмакон юртимизни обод қилиш халқлар тинчлиги фаровонлиги йўлида олиб борилаётган олийжаноб ва савобли ишлар кун сайин кўпаймоқда. Дарҳақиқат ҳар бир ота она ўз фарзандининг соғлом ва баркамол заковатли ва бахтли бўлишини Худойи таолодан сўрайди. Жисмонан аклан етук бола мустаҳкам ва аҳил оилада камол топади. Катталарга ҳурмат кичикларга иззат одамийлик, меҳр- оқибат, ватанга, халқга, дину-диёнатга ихлосли ва садоқатли бўлиш каби олийжаноб фазилатлар айнан ушбу масканда шаклланади ва камолга етади. Динимиз таълимотларида соғлом бола тарбияси ва таълими ҳақида кўплаб кўрсатма ва йўриқлар мавжуд. Бола таваллуд топишидан кейин ҳам эътибор парваришга муҳтожлиги айниқса озиқланиши қанчалик муҳимлиги муқаддас китобимизда таъкидланган: “Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар (бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир. Уларни (оналарни) меъёрида озиқлантириш ва кийинтириш отанинг (эрнинг) зиммасидадир”.
Жондан азиз фарзандларимизга ҳаётнинг муҳим қонун қоидаларини гўдаклигидан бошлаб ўргатишимиз, унинг мурғак қалбига бунёдкорлик ҳис- туйғуларини сингдиришимиз, ота-она ва мураббийларнинг муҳим вазифаси бўлиб келган. Фарзанд тарбияси деганда яхши биламизки бизнинг хагщимиз ва миллатимиз жуда катта масъулият билан яъни “Боланинг бегонаси бўлмайди”, “Бир болага етти қўшни ота-она” деган сўзлар бевосита пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларига ҳам мувофиқдир. У зот алайҳиссалом: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”, “Қайси бирингиз бирор ёмон ишни кўрса қўли билан қайтарсин, агар қўли билан қайтаришга қодир бўлмаса тили билан, агар унга ҳам қодир бўлмаса ёмон ишни қалби билан инкор этсин. Мана шу охиргиси имоннинг энг заиф даражасидир.
Киши ўғил қизни кичик ёшдан тарбиялаб одоб бермоғи керак. Бола маълум ёшга етгач унга баъзи нарсаларни қабул қилдириш қийин кечади. Бунда оила бошлиғи оила аъзоларининг баъзи айбларини кечириши керак бўлади. Заиф ва кичиклар айб қилишлари мумкин шунинг учун уларни қўрқитишдан кўра кечириш яхшироқдир.
Шунинг учун болаларни камситмаслик, уларнинг одоблиларини ибрат улароқ мисол қилиб келтириш, катталарнинг бола олдида ўзларини яхши ва одобли тутишлари, сўкинмасликлари ва урушмасликлари жуда муҳимдир.
Ота-она ўзлари одобсиз бўлишса болаларини одобли қиламан деб уринишлари асло самара бермайди.
Фарзандларнинг келажакда гўзал ахлоқли ва чиройли тарбияли бўлишидаги ота-она фарзанди ҳақига қиладиган дуолари ўрни беқиёсдир. Чунки дуо ибодат мақомидадир. Аллоҳ таъоло ўзидан ёрдам сўрашимизни яхши кўради. Бундан ташқари ота-она фарзанди ҳақига қилган дуоси мустажобдир.
Тарбия ҳақида имом )Ғаззолий (р.х.) бундай деганлар: ”Бола ота-она қўлида бир омонатдир. Қалби турли нақш ва расмлардан покдир. Нима нақш солинса қабул қилади, нимага мойил қилинса мойил бўлаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса унинг устида ўсаверади, дунё ва охиратда саодатли бўлади. Ота-онаси ҳамда мураббийлар таълим тарбия берсалар савобга шерик бўлишади. Агар ёмонликка ундалса ва ҳайвон каби бўш қўйилса, ёмонликка учрайди ва ҳалок бўлади. Бунга беэътибор қараб турган киши ҳам зиммасига гуноҳкорлик тушади.
Ислом дини фақат инсон ҳаётининг руҳий маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Уламолар руҳий ва моддий ҳаётни нарвоннинг икки зинапоясига ўхшатади. Яъни икки тараф баравар тенг бўлишига эътибор бермоқлик уқтирилади. Инсоннинг эътиқоди кучли бўлиш билан бирга бадани, жисми ҳам соғ, чиниққан, ҳар қандай машаққатларга бардошли бўлмоғи лозим. Бу ҳақда пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бақувват мўмин киши яхши ва у Аллоҳ таъоло наздида заиф мўминдан севимлироқдир” (Имом Муслим ривояти). ҳаётда баъзи хато ва гуноҳларга йўл қўйган фарзандини тўғри йўлга солиш мўминга хос бўлган хислатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларида:”Аллоҳ таъоло сенинг сабабинг билан бир кишини ҳидоятга бошлаши дунё ва дунёдаги барча нарсалардан яхшироқдир”.
Барчаларимиз ота-оналар ва мураббийлар жондан азиз севимли фарзандларимиз қалбига жасурлик шижоатлилик, тўғрисўз бўлиш каби одоб ахлоқ кўринишларини ёшлигидан сингдириб борсак, эзгу тушунчаларини дилига жойлаб Аллоҳ таъоло ватан ва халқ манфаати йўлида янада кўпроқ хайрли ва савобли ишларни қилишни таълим берсак, ўргатсак иншаоллоҳ натижаси барчамизни хурсанд ва бахтиёр қилади.
Аллоҳ таоло келажагимиз, миллатимиз, Ватанимиз таянчи бўлган барча фарзандларимизни ўзининг хифзу-ҳимоясида сақлаб икки дунё бахту саодатли бўлишларини насиб айласин.

Музработ туман бош имом хатиби Б.Қосимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here