Қалбаки тақвим харид қилишдан сақланинг!
Шу кунларда юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳижрий 1442 йил учун (милодий 2020-2021 йил) мўлжалланган намоз вақтлари тақвим китобининг қалбаки нусхаси тарқатилаётгани кузатилган.
Таъкидлаймизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан шакллантирилган, соҳа мутахассислари ва астрономия институти билан мувофиқлаштирилган ҳақиқий намоз вақтлари тақвим китоби...
РАСМАН: 17 АВГУСТДАН МАСЖИДЛАР ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ!
Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради. Бунда карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади. Бу ҳақида Республика махсус комиссиясининг қарорида шундай дейилади:...
Масжидлар ҳар куни ишлайди!
Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўмин-мусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғинишди. Масжидлар очилиши хабари, ҳеч шубҳа йўқки, кўнгилларни шод қилган...
Ўзбекистон ва Индонезия зиёрат туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси Улуғбек Розуқулов Индонезиядаги энг йирик мусулмон ташкилоти “Наҳдатул уламо” Ижроия қўмитаси раиси Саид Оқил Сирож билан учрашди, дея хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
“Наҳдатул уламо” 1926 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда унинг 90 миллионга яқин аъзоси...
Иорданияда Қуръон дарслари ташкил қилинди
Иорданияда ёзги Қуръон дарслари ташкил қилинди. Бу ҳақда Al-Ray газетаси хабар берди. Ушбу курсларнинг мақсади талабаларга ёзги таътилларидан унумли фойдаланиш имкониятини беришдир.
Бош котибнинг ўринбосари ва Иорданиядаги ёзги Қуръон клублари марказий қўмитаси раҳбари Исмоил ал-Хутабанинг таъкидлашича, вазирлик тўртинчи ҳафта давомида...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг табриги
https://youtu.be/VuCuZ5Lyef0
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
Қадрли ватандошлар!
Бутун ислом олами қаторида дину диёнатли, эътиқоди мустаҳкам халқимиз катта интиқлик билан кутиб олаётган муборак Қурбон ҳайити билан сиз азизларни, юртимиздаги барча мусулмон умматини чин қалбимдан самимий табриклайман.
Кўҳна тарихимиз давомида юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат,...
Арафа куни дуо ва Қуръон кечасига марҳабо
Бугун 30 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ва уламолар ҳамда қорилар иштирокида пандемияни даф бўлиши учун Аллоҳдан сўраб дуо қиладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Аллоҳ таоло улуғ қилган Зулҳижжа ойида турибмиз,...
Карантин шароитида қурбонлик қилиш имконияти ва вақтлари
Ҳозир юртимизда карантин давом этаётгани ва айни қурбонлик кунларида транспорт ҳаракати чеклангани сабабли қурбонлик қилишда баъзи қийинчиликлар бўлиши табиий.
Қурбонлик вожиб бўлган юртдошларимиз имкон қадар қўй сотиб олиб, қурбонлик қиладилар. Бунинг иложи бўлмаса, қўй топа оладиган бирор кишини топиб, уни...
ИСТАНБУЛДАГИ АЁ СОФИЯ МУЗЕЙ-ИБОДАТХОНАСИ МАСЖИДГА АЙЛАНТИРИЛДИ
Туркия давлат кенгаши (олий маъмурий суди) Истанбулдаги Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисидаги 1934 йилда чиқарилган қарорни бекор қилди. Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар берди.
"Туркия давлат кенгаши Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисидаги 1934 йилда чиқарилган қарорни бекор қилди",...