Туркия давлат кенгаши (олий маъмурий суди) Истанбулдаги Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисидаги 1934 йилда чиқарилган қарорни бекор қилди. Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар берди.
«Туркия давлат кенгаши Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисидаги 1934 йилда чиқарилган қарорни бекор қилди», — дейилади телеканал хабарида.
Телеканалнинг қайд этишича, эндиликда Аё Софиядан масжид сифатида фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, хабар қилинишича, бугун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Аё София ибодатхонасини масжидга айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади.