Хадиси шарифларда бундай дейилади: » Ким ёлгондан касам ичса, узининг дузахдаги урнига таёрланаверсин» (Имом Абу Довуд ривояти). «Савдода куп касам ичишдан сакланинглар. Чунки касам фойда келтиради, сунг баракани кетказади» (Имом Муслим ривояти). Касам одамларнинг ишончини суиистеъмол килиш, ёлгон оркали бойлик орттириш воситасига айланмаслиги лозим.
Фукахолар касамни уч турга булишган:
Касамнинг биринчи тури «Гамус касам»дир.Билиб туриб килмаган ишини килдим деб ёки килган ишини килмадим деб касам ичган банда гамус касам ичган киши булади. Бундай килиш огир гунохдир. Имом Мухаммад (рахматуллохи алайх) «Гамус касам ичган одам тез тавба килсин. Чунки ундан кутулиш учун каффорат йукдир» , дейди.
Касамнинг иккинчи тури «Лагв касам»дир. Булмаган нарсани булган деб уйлаб, касам ичиш лагв касам булади. Бу касам учун банда гунохкор булмайди.унга каффорат хам лозим эмас.
Касамнинг учинчи тури «Мунъакид»дир. Бирор ишни килишга ё килмасликка касам ичиш мунъакид касам булади. Масалан ,»Худога касамки, эртага сенинг олдинга бораман», деб касам ичишни мунъакид касам дейилади. Мунъакид касамни бузган кишининг зиммасига каффорат вожиб булади.
Касамни бузган кишининг зиммасидаги каффорат ушбулардир.
Агар кодир булса, бир кул озод килиш, ё ун мискинга бир сидра кийим олиб бериш, ёки ун мискинни бир марта туйдириш. Уларга кодир булмаса, уч кун пайдар-пай руза тутишдир.
Аллох номи билангина ичилган касам шариат эътибор киладиган касам булади. Бошка номлар билан касам ичиш, масалан, одамлар орасида кенг таркалган «нон урсин», «пичок урсин», «дастурхон устида утирибман», каби иборалар касам хисобланмайди.
Хар кандай гапни гапириб касамхурлик килавериш комил мусулмоннинг феъли эмас.

Олтинсой туманидаги
«Хидиршо Ота»жомеъ масжиди
имом-хатиби Абдусалом Султонов 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here