Рамазон ойи ойлар ичида фазилатда тенгсиздир. Аллоҳ таоло йил ойлар орасидан Рамазон ойини мақтади. Қуръон нозил қилиш учун ойлар ичидан уни ихтиёр қилган. Расулуллолоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Иброҳим алайҳиссаломга саҳифалар Рамазон ойининг 6 чи куни, Инжил 13 чи кунинозил бўлган. Қуръони карим эса, Қадр кечаси нозил қилинган”. (Имом Ахмад ривояти) рамазон арабча “Рамзо” сўзидан олинган бўлиб, “Ёмғир” маъносини англатади. Ёмғир ер юзининг ғуборини ювгандек, Рамазон рўзаси бандаларнинг гуноҳларини ювиб, қалбларини поклайди. Бу ойда қилинган солиҳ амаллар гуноҳларга каффорот бўлиши учун ҳам шундай номланган.

Рўза биздан олдинги умматларга ҳам фарз бўлган қадимий ибодатдир. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида барча ибодатларни кўпайтирар эдилар. Ҳар бир мусулмон рўзанинг фойда ва ҳикматларини билиши ва уларга эришишни умид қилиши керак. Рўза тутиш тақвони юзага келтиради. Рўза барча ёмон нарсалардан қутилиш йўлидир. “Ким ёлғон, туҳмат ва уларни тасдиқлашни, қўполликни ташламаса, еб-ичишни тарк этишига Аллоҳ таоло муҳтож эмас.

Абу  Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам “Рамазоннинг биринчи туни бўлса, шайтонлар ва жинлар кишанланади, дўзах эшиклари ёпилиб, қайта очилмайди.Жаннат эшиклари очилади ва қайта ёпилмайди”. Ҳар тунда бир жарчи: “Эй яхшиликни истовчи, унга интилгин, эй ёмонликни ҳоҳловчи, ундан тўхтагин.Ҳар кимса аллоҳ изни билан дўзахдан озод бўлур” деб нидо қилади”  дедилар.(Имом Ахмад ривояти)

Яна Набий саллолоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида Жаброил алайҳи васаллам билан ҳар куни Қуръон ўқир эдилар. Саҳобалар ҳам рамазон ойида Қуръон ўқишни бошқа ибодатлардан устун қўйишарди.Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам “Ҳақиқий рўза еб-ичишни тарк қилиш эмас, балки беҳуда ва фахш сўзлардан тийилишдир” деганлар. Рамазон ойида рўза тутиш билан бирга бошқа яхши амалларни ҳам имкон қадар бажариш керак. Аллоҳ таоло барчамизга бу ойни муборак қилсин.Ушбу ойда эзгу амалларимизни кўпайтириб, рамазоннинг фазли барокатидан фойдаланиб қолайлик.

 

 

Олтинсой туман “Раҳмонберди ҳожи”

жомеъ масжид имом-ноиби:                                                                 Х.Эрназаров

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here