Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамду санолар ва жаноб Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбаримизга саловатлар бўлсин.
Оллох хузурида макбул ва мабрур булган хаж ва умра учун риоя килинишлиги зарур булган улчовлар куйидагилардир:
- Хаж ва умрага ихлос билан ният килиб бунга зид ният ва муомалалардан воз кечмок.
Жаноби Хакнинг ризосига ноил булиб илохий лутфлардан истеъфода кила олишлик учун хаж ва умра ибодатига холисона ният килиб, бу хусусда Оллох таолога суз бераркан ичимизда ерлашган нафсоний сузлашма ва башарий заифликларга сунг нукта куймогимизни такозо килади. У муборак маконларда хусусан борлик китобини ёпиб, менлик холатидан ажралиб олмок лозим.
Хаж ва Умрага шундай холати рухия билан йуналганлар. Илохий сир ва хикматлар саройига мехмон була оладилар. Бу боскичдан сунгра уларга тушгани шудирки:
- Эхром учун кийимларини ечаркан, бехуда нарсаларини хам ечмок лозимдир.
Оллох ризолигини истикоматида хаж ва умра учун килинган кунгул ахдини бир куриниши ва бу хусусдаги ихлос ва самимиятнинг бир тажаллиси уларок эхром учун факат зохирий либосларнигина эмас, ички оламимиздаги бойлик, шухрат, мартаба ужб каби эхтирослардан кутилиб такво либосига бурканмогимиз лозим. Зеро Жаноб Хак: “Ич оламини тозалаган нажотга эришди” деб мархамат килади (Шамс, 9).
У мукаддас маконларда калбни Оллохга боглаб, дунёлик ишлар билан машгул булишдан, заруратсиз бозору дуконларни айланишда сакланиш зарур. Чунки бундай ишларга богланганида кунгулларда гафлат зохир булиб, у муборак шахарларнинг маънавий иклимидан фойда олиш кийинлашади.
Чунки хаждан сунгра Маккада колиш хакида савол берган сахобийларга жавобан, Жаноби Росулуллох саллоллоху алайхи васаллам шундай дедилар:
“Макка коладиган ер эмасдир. Ташкаридан келган кимсаларнинг, хаж ибодатларини килганларидан сунгра Маккада коладиган муддат уч кундир” (Ахмад, 339).
Яна Хазрати Умар хам, розияллоху анху Хаж ва умра ибодатларини адо килганлар вазифаларини килиб булиши хамон кетмокларини тавсия килдиларки, токи таъзим хисларини задаланиб, локайдлик пайдо булмаслиги учун.
Хаж ва Умрада, Каъбанинг Роббига йуналмок ва “… Унинг кулларига шох томиридан хам якин” эканлигини идрок килиб. Яна “… Оллох киши ила калби орасига кирар…” (Алфол, 24).
Ояти кариманинг маъноси буйича, хеч бир нарса Ундан яширин кололмаслигини хис килмок керакдир. Яъни дунёвий кел-кет савдоларидан ажралиб калбнинг Хак билан булмоклигига эътибори каратмок лозим. Чунки Хаж ва Умранинг асли шудир:
- Моддий ва маънавий тозаланмок:
Оллох Росули саллоллоху алайхи васаллам хаж ва умра орасида килинган солих амаллар воситаси ила хосил булган натижани ифода киларкан, бу тарафдан бу муборак ибодатлардаги максадни шундай баён киладилар”
“Хаж ва Умра орасини бирлаштиринг. Зеро булар гунохни, гуё темирчи темирдаги зангни кеткизгани каби, покизалайди (Ибн Мож, 10).
Хадис шарифда баён килинган умра амали буюк савоб хосил килувчи ибодатдир. Йилда бир марта буладиган хаж ибодати муайян кунларда адо килиниб, умра эса хар кандай вактда хохлаганча килиниши мумкин ибодатдир. Умра, фазилатиган биноан кичик хаж деб аталади, бу ибодатни фазилатини хам чукур идрок килмок лозим. Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам умра учун изн сураган Хазрати Умарга:
“Кардошгинам, бизни хам дуо килинг, бизларни унутманг!” деб мархамат килдилар (Термизий).
Хазрати Умар розияллоху анху, бу илтифотли талаб каршисидаги холини:
“Росули саллоллоху алайхи васалламнинг бу сузларига каршилик менга дунёни берсаларди бу даража севинмасдим” деб баён киладилар. (Абу Довуд).
Бундан тушунамизки, умра ибодатидаги дуолар янада макбулроклигини. Демак, файзли бир умра ибодатида килинган самимий илтижоларнинг буюк ажрга эканлиги зохир булади.
Хаждан сунгра хусусан Рамозони Шарифда килинган умралар маънавий жихатидан энг файзлик воситалардир. Пайгамбаримиз алайхиссалоту вассалам хадис шарифларида, Рамазон ойида килинган умранинг, узлари билан килинган бир Хаж каби эканлигини баён килдилар (Бухорий).
Яъни хаж ва умра ибодатига гоя, буюк бир ажрга эга булиш ва маънавий бир покланиш булиб, албатта хаж йулидагиларнинг диккат ва риоя киладиган куйидаги хусуслар хам борки, бунга эътибор бермок лозим.
- Харом ва шубхалиларни тарк килиб Харами шарифга одоб билан кирмоклик ва дини аломатларни хурмат килмок лозим:
Аввало бутун ибодат ва хайрлар, халол йул билан топилган маблаг ила адо килиниши керак. Зеро бу ибодатларнинг файзи, халол озука билан озукаланган бадан ила мумкиндир.
Хоссатан халол йул билан топилган маблаг хисобига килинган хаж ва умранинг ахамиятини шу хадиси шариф ила яхширок англаймиз:
“Ким бу Байтни, харом козончдан келган пул билан зиёрат килса Оллохга итоатдан чиккан булади. Шундай бир инсон хажга ният килиб, эхромга кириб уловига миниб харакатланганидан сунгра: “Лаббайкаллохумма лаббайк” деса, осмондан бир нидо килувчи шундай дер:
“Сенга лаббайка хам йук, саъдайка хам йук! Чунки козонганинг харом, озугинг харом уловинг харомдир. Хеч кандай савоб олмасдан гунохкор холда кайт! Сен хушланмайдиган нарса билан учрашишинг сабабида гамлик бул!”
Агар халол йул билан топилган пуллар билан хаж йулчилигига чикса, уловининг узангисига оёгини куйиб уловини харакатландириб: “Лаббайкаллохумма лаббайк” деса, осмондан бир нидо килувчи шундай дер: “Лаббайк ва саъдик! Сенга ижобат этдим. Чунки сенинг уловинг халол, либосинг халол, либосинг халол, озуканг халолдир. Кел буюк савоблар кулга киритиб ва хеч гунох килмагандек пок булиб кайт! Сени мамнун шодлантирадиган нарса билан учрашишинг сабабидан севин!” (Хайсамий).
Хадиси шарифдан тушунганимиз шуки: харом пул билан хажга кетиб лаббайк деганларни амали бекор булиб кабул килинмас экан.
Шунинг учун хаждаги биринчи шарт, халолдан топилган пул булмоги лозим. Ундан сунгиси самимий бир кунгул… Зеро тилдан тукилган лаббай эй Оллохим! Амрингга таслимман ва хозирман! деган ифодалар кунгулни ишкла туташтириб, мухаббат иштиёк ичида булиши керак. Шундай хиссиётла кунгулдан янграган “лаббайк” садолари, бандани Хакка якинлаштиради. Хиссиз курук буш лафзларни хеч ахамияти йукдир.
Шунинг учун Пайгамбар набираси булган Хазрати Хусайн розияллоху анху, “Лаббайк дерканлар: оладиган жавобим ла лаббайк (яъни сенга лаббайк йук) булса!” деб андишадан саргайиб сулар эдилар.
Яна хажда нихоят даражада эътибор килинадиган харомлар борки, Хак таоло шундай баён килади:
“Хаж (ойлари) маълум ойлардир. Бас ким шу ойларда хажни фарз килса, хаж давомида (жуфтига) якинлашмайди, гунох ишлар, жанжал сурон килмайди. Сиз нима яхшилик килсангиз Оллох уни билар. Ва (хаж сафарига етадиган микдорда) озука олинг. Хакикатда озуканинг энг яхшиси такводир (тиланишдан инсонларга йук булишдан сакланмокдир). Эй комил акл сохиблари, Мендан куркинг! (Бакара, 197).
Шахвоний орзулар, фиску фужур, тортишиш инсонларни ранжитиш каби холлардан эхтиёт булиш керак. Чунки одамларни куплигидан хожилар хар онда бир хожини озорлашиш тахликаси доим бордир. Бундан сакланиш учун тавоф асносида одоб ва назокат ила харакат лозим.
Тавофда чикишга зид уларок, инсонларга нокулайлик тугдирмасликларга эътибор килиш керак.
Айникса Харами Шарифнинг издихомларида хотелни лифтларига чикиш ерларида эркак ва аёлларни аралаш ерларида нихоят даражада эхтиёткор булмоклик керакки, савоб урнига гунох тупламаслик лозим. Хар ерда тартиб интизомга риоя килмоклик керак. У ерларда бир дона кукатни узмоклик хам мумкин эмаслигини хотирдан чикармаслик лозим. Башарий муомалаларимиз хам бир ибодат хисси билан бизни Хакка якинлаштирсин. Куполлик урнига мулойимлик, тундлик урнига назокатлилик мухаббат, зарофатлик хаёлик, андишалик бизни копласин. Зеро хар бир яхши амалга катма-кат ажр ёзилганидек кабохатлик амалларга хам катма-кат гунох ёзилишлиги хотирлардан чикмасин. Бу каби назокат мархамат мухаббат Росулуллохнинг хиссиётларидандир. Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам бир кун Хазрати Умар розияллоху анхуга:
“Эй, Умар! Сен кучлик кувватлик бир инсонсан, Хажари Асвадга етмоклик учун инсонларни сикиштириб заифларга азият берма! На рохатсиз бул, нада рохатсизлик бер! (яъни хеч кимга озор берма). Холий холда булсанг, Хажарул Асвадни зиёрат кил уп, акс такдирда узокдан упмок ишорасини кил, калимайи тавхид укийярок такбир келтириб ут!” деб буюрдилар. (Хайсамий, III. 241. Ахмад, 128).
Бас, бу холати рухониянинг бир куриниши булиш керакки, Хазрати Умар розияллоху анху бир кун Каъбаи Муаззамага хитоб килиб шундай дедилар:“Сен кандай хам буюксан (Эй Каъба!) Сенинг шаънинг улугдир. Факат хакикий бир муминнинг Оллох хузуридаги шарафи сендан хам устундир”. (Термизий).
Шу холда кул хаккига ва кунгул огритмасликка риоя килиш билан бирга у муборак маконларда зохири ва ботини одобга жуда куп эътибор килиш керак. Зеро хаж ва умранинг бир гоясида, у муборак маконларга хурмат курсатиш ва у ердаги мукаддас уринларни азиз хотиралари билан файзланиб кунгулларга билим козондирмокдадир. Ояти каримада:
“Хар ким Оллохнинг нишоналарига (диннинг аломатларига) хурмат курсатса, шубхасиз бу, калбларнинг таквосидандир” (Хаж, 32) – дейилади.
Бунга биноан намоз, масжид, Куръони Карим, озони Мухаммадий каби неча мукаддас борликлар ила Каъбаи Муаззама, Сафо-Марва тепалари каби мукаддас уринлар Оллохнинг бир шиори урнидадир. Хаж ва Умрада буларга хурматда камчиликка йул куймай, хос хурматда, икромда булиш керак.
Каъбага тугри оёк узатишдан, ётишдан бекорчи молояъний гаплашишдан, Куръони Каримга хурматсиз муомалада булишдан яъни бехис укиш, ерга куйишдан сакланмоклик керак.
Бошка тарафдан, у муборак шахарларда, касалланган, йулда колган, имконларини йукотган, якинларидан адашиб колган, яъни кийин холга тушган кардошларимизни холини англаша ва дардига дармон булишга харакат килишимиз керак.
Бу айни замонда мумин бир кунгулни эга булиши керак булган устун сифатлар булган мархамат, шафкат мехрибонликни такозосидир. Яна У ерда кунгулларни назаргохи Илохи эканлигини тушуниб калбни синдирмаслик, билакс имкон етканига кунгул олишга гайрат килмогимиз зарур.
Ибодатларнинг хоссатан хажнинг хакикатига нозик хассосият билан англаган калблар ета оладики;
Мавлоно коддаса сирруху шу хикояси билан кандаям гузал ифода киладилар: “Умматнинг буюкларидан Боязид Бастомий, хаж ва умра учун Маккага тугри кетаётган эди. Хар бир борган шахарида у ернинг солих инсонларини суриштирар: – Бу ерда басират сохиби, калб кузи очик ким бор?” деб ким йуликса сурар эдилар. Чунки каергга борса хам аввало Хак дустларини истаб топишлик зарурлигига инонар эдилар. Чунки Хак таоло: “… Шояд билмасангиз, зикр ахлидан сурангиз…” деб мархамат киларди. Мусо алайхиссалом хам ладуний илмга сохиб Хизирни зиёратига амр этилган эди.
Боязид, хилол каби нозик, узун буйли бир пир курдиларки, унда авлиёларни рухонияти бор эди. Кузлари дунёга аъмо, калби эса, куёш каби нур сочарди.
Боязид у пирни рубарусига утирди. Пир унга: “Эй киши, каерга кетяпсан? Гурбат ашёсини (яъни баданини) каерга олиб кетяпсан?” деди.
Боязид: “Хажга кетмок ниятидаман, икки юз дирхам пулим бор” деди.
Пир у кишига дедики:
“Эй, киши! У дунёлигининг бир микдорини Оллох йулида мухтожларга, гарибларга ва бечораларга таркат! Уларнинг кунгулларига кир ва уларнинг дуоларини олки: рухингнинг уфклари очилсин! Улмайдиган умрга ковуш! Илк дафъа кунглингни хаж килдир! Ундан сунгра нозик хаж йулчилигида давом эт!…
Чунки Каъба Жаноби Оллохнинг “Хонаи бирридир”. (яъни кулни иймонини камолига еткизадиган ва Оллохга якинлаштирадиган биррахмат маконидир). Зиёрат килинишлиги Исломнинг шартларидан бири уларок фарз булган бир байтдир. Лекин инсоннинг калби бир сирлар хазинасидир.
Каъба Озар угли Иброхимнинг биносидир. Кунгул эса, “Жалил” ва “Акбар” булган Оллохнинг назаргохидир.
Агар сенда басират бор булса, кунгул Каъбасини тавоф эт! Тош тупрокдан курилган Каъбанинг асл маъноси кунгулдир. (яъни Унинг воситаси билан Роббингга кунглингни яна хам якин бир холга келмогидир).
Жаноби Хак, куринган билинган сурат Каъбасини тавоф этмокликни, кирликлардан покизаланмокни, бегубор пок бир кунгул Каъбасини кулга киритгин деб сенга фарз килди.
Шуни яхши билгилки хаж килишинг мажбурий булган бир амри илохийдир. Лекин шунга эътибор килгилки, сен Оллохнин назаргохи булган бир кунгулни хафа килсанг, калбини синдирсанг, Каъбага яёв борсанг хам, козонган савобинг, кунгул синдириш гунохингга тенг келолмас!
Боязид, пирнинг бу хикматли сузларини тинглаб, кунли, сухбатла, мархаматнинг сирларидан бахраманд булди. Хузур ва важд (чукур ишк) ичида йулига равона булди”.
Бу вабунга ухшаган гузал мисоллар билан кунгулларни истикоматландирган Хазрати Мавлоно, у муборак тупрокларга кетаётганларга шундай дейдилар:
“Хаж вакти булгач Каъбаи Муаззамани зиёрат ва тавоф максади билан кет! Бу максадла кетсанг, Макканинг хакикатини курган буласан!”
Хазрати Мавлононинг хикояда хажни мисол килиб бериши, хажнинг нихоятда нозик бир ибодатлигидандир. Шунинг учун хаж сафарига рухий хозирликлар билан чикилмоги керак.
Бу туйгулардан гофил бир суратда килинган хаж ва умралар, ундан кутилган, умид килинган натижаларни бермас. Шу жихатдан хаж ва умралар калбий хиссиётлар билан адо этилмоги лозим.
Шундайки, бу ибодат, оппок эхромлар ичра малакларнинг латофатидан хисса олмок гайратидир. Шунинг учун эхромлик холда ов овланмайди, овчига овни курсатилмайди, бир усимлик, хатто касд ила бир кил урнидан олинмайди. Эхромга кирганлар, муайян вактда халолига якинлаша олмайди.
Демакки, халолига хам ман килинган булса, шабхали ва харомлардан накадар узок булмокликни юракдан хис киладилар. У ерда яратувчини хурматидан яратилганларга шафкат, мархамат, назокат билан муомала килиб кунгул синдиришдан нихоят даражада хушёр буладилар.
Хох хаж булсин ёки умра булсин энг мухими санокли нафасларни ва киска вактларни энг ахамиятли булган вазифаларга сарф кила олмокликдир. Шунинг учун кераксиз бизга алокаси йук холлари билан машгул булиб вактларимизни бекорчи сузлар билан утказмокликдан нихоят даражада сакланмогимиз лозим. Зеро хаж ва умрадаги холимиз, калбимизнинг хассосиятини ва маънавий туйгуларимизни канчалар теранлигини ифода килади.
Муминларнинг, дин биродарларига карши ичларида кичик куриш, айблаш, бугз адоват булмаслиги лозим. Чунки у ерда кимнинг нима эканлиги инсоният назарларига номаълум, Оллохга маълумдир.
Холид Багдоди хазратларининг тасаввуф йулига кирмасдан аввал яшаган шу ходиса, накадар маъноликдир:
Холиди Багдодий Хазратлари, хаж учун йулга чикиб Мадинаи Мунавварага борганида у ерда нур юзли бир одамга рубару келди. Яманлик булган бу Хак дустининг маънавий жозибасига асир булиб гуё бир илмсиз одам илмлик зотдан насихат сурагани каби ундан угит олмок
истади. У зот шундай деди: “Эй Холид, Маккага борганингда Каъбада одобга хилоф бир нарса курсанг, мухотабинг хакида дарров ёмон гумонга борма уз-узингга хато бир хукм берма! Кузингни калбингни жосусликдан узок тут!
Ички дунёйингни гузаллаштиришга машгул бул!
Бир карашда яширин бир танбех мохиятидаги бу ифода, хакикатда, Холиди Багдоди хазратлари билан уни асл мартабасига элтувчи булган пири комил орасидаги сирлик зухуротга бир ишора эди.
Факат Холид Багдодий Хазратлари Маккаи Мукаррамага етканида у ердаги маънавий иклимнинг хаяжони ила одатдаги бир кунгул сархушлиги ичида у зотнинг насихатини унутган эдилар. Шундай холда эканлар, бир жума куни, тартибсиз кийинган, гариб куринишли бир дарвешнинг Каъбага оркасини угириб узига караб турганлиги диккатини тортди. Ичидан:
“– Шу кандай хам гофил бир одамки, одобга хилоф равишда Каъбага оркасини угириб турибди. Бу муборак макомни улуглигидан хабари йук!” деб тушунди. Шу аснода калб калбга тугри булган у зот, Холиди Багдодига:
“–Эй Холид! Билмасмисанки, бир муминга хурмат Каъбага хурматдан янада фазилатлидир. Чунки калб назаргохи илохийдир. Салим бир
калб, байтуллохдир. Мадинадаги у солих зотни насихатини ёдингда тут!” деди.
Бу сузлар каршисида сесканиб кетган Мавлоно Холид Хазратлари бу одамни оддий инсон эмас, улуг бир валий эканлигини англаб дархол кулларига ёпишиб авф тилади:
“–Эй солих киши! Нима булади менга химмат кил, мени соликликка кабул кил”, деб ёлворди.
У сирли дарвеш, уфкларни сирли теранлигига бокаркан:
“–Сенинг тарбиянг менга оид эмас! Сен Хиндистоннинг Дехли шагридаги Абдуллох Пири Дехлавий хазратларининг тарбиясида камолга етасан! Оллох муваффак килсин!…” дедида у ердан гойиб булди.
Бу ерда, киссадан хисса шуки, мархум падари бузрукворим Мусо афанди Куддиса сиррухунинг шу насихатларини тилга келтирмокчиман:
“Кетятганларга танбехотим шуки: хушуъни кулдан берманг. Уз-узизи калбий дунёйингиз билан машгул булинг, мало яънига кирманг. У ердаги маънавий тажаллилардан истифода килмокка каранг.
Албатта хажга кетаркан инсоннинг рухонияти фаркига бормай очилиб кетар. Улуг хайр хизматларида булганлар, аксарияти маррот хаж килганлардир.
Хажнинг маънавий тажаллилари ила сахийлик, мархамат ва шафкат инкишоф этади. (яъни шу хислатлар юзага келади.) Бундай одамларнинг кунгли ва кули очилади, иймон ва лаззат хаяжони ичида энг яхши курганларидан Оллох учун осонлик билан севиб суйиб нафака киладилар”.
Ояти каримада:
“Севган нарсаларингиздан инфок килмагунча асло бирга (яъни яхшиликни камолига) эриша олмайсиз! Нимани инфок килсангиз Оллох уни хаккила билур”. (Оли Имрон, 92).
Валхосил бутун масала.
- Иродани Хакнинг ризосига курбон килмок.
Зотан хаж ибодатида курбонлик килмокликдан асл максадда, Хазрати Иброхим ва Хазрати алайхимуссаломнинг таслимиятларини хотирланиб улардаги илохий хикматдан насиба олинмоги ва Оллохга ихлос ва такво билан бандалик килинмоги хусусида кунгулларнинг огох булмогидир. Яъни у ерда моддий борлигидан халос килинган, узида бир борлик хаёл килмаган, кискаси иродасини Хакка таслим килган ва илохий ишк оташи ила ёнмокка мойил бир дарвеш ичида булмоклик керакдир.
Жаноби Хак:
(Курбонликларнинг) на этлари, нада конлари Оллохга улашир. Оллохга улашган, факат сизни таквойингиздир. (Хаж, 37).
Тушунмок лозимки: Хазрати Иброхим алайхиссалом углини фидо килди: угли хазрати Исмоил алайхиссаломда жонини уртага куйди.
Биз нафсимизни молимизни Оллох йулида канчалик сарф кила оламиз? Ояти каримада буюриляптики:
“Жонлари ва моллари мукобилинда жаннатни сотиб олган муминлар…” (Тавба, 111).
Демак, бу фидокорликлар учун умр буйи зиммамизга тушган бир вазифа бордир.
- Шайтон ва нафсни тошбурон килмок.
Яна аввал ифода килганимиздек шайтонга тош отиш аввало, ичдаги шайтонга тош отиш билан бошланади. Бу хазрати Иброхим, Хазрати Исмоил ва Хожар онамизнинг шайтонни васвасаларига карши тош отиб кувмокликларини бир хотирасидир.
Хар вакт узимизни мухосаба килмогимиз лозимки: ичимиздаги васвасаларни, шубхаларни ва хатоларни канчалик тошбурон кила оламиз? Иброхим алайхиссалом, Хожар онамиз ва Исмоил алайхиссаломнинг шайтонни ва нафсни тошбурон киланлари ундаги ихлос ва истикоматларидан канчалик насиба ола биламиз? Бу холлар бизни канчалик туйгу теранликларига етаклай олади? Хаж ва умранинг бутун боскичларидаги банданинг улашмоги орзу килинган савия ва маком шудир.
- Давомли дуо ва зикр холида булмоклик
Оллох таоло мархамат килади:
“… Арофатдан тушганидан сунг Машъарул харомда Оллохни зикр килинг ва Уни сизга курсатган шаклда зикр килинг. Шубхасиз сиз аввал янглиш кетганлардан эдингиз”. (Бакара, 198).
Хаж ибодатларимизни битиргач, оталарингизни эслаган каби, хатто ундан хам кувватли бир шаклда Оллохни зикр этинг, инсонлардан шундай кимсалар борки: “Эй Роббимиз! Бизга дунёда бер!” – дейишади. Бундай кимсаларнинг охиратдан хеч насиби йукдир. (Бакара, 200).
Яъни хаж ва умрада куп, мул айтишликка буюрилган талбия хам давомли зикр ва дуо холида талкин килинади.
Росулуллох саллоллоху алайхи вассалом шундай мархамат килдилар:
“Талбия айтаётган хеч бир мусулмон йукки, унинг унгида сулида булган тош, ёгоч, тупрок у билан бирликда талбияда булмасин. (яъни атрофидаги барча нарса бирга тахбия айтади). Бу иштирок (унг ва чапни курсатарок) шу ва шу истикоматда ернинг сунг худудига кадар давом этар. (Термизий. Хаж).
Зикр ва дуо холининг калбда яхшилаб урнашишлиги учун талбия у кадар мухимдирки, ёлгиз килинадиган ибодатлар умумиятла овозсиз булгани холда талбияни баланд овоз билан келтирмак амр килинди. Шундай килиб банда, хам узини хамда атрофини калб ва бадан оханги ичида зикр ва дуо билан машгул килади.
Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам шундай дедилар:
“Жаброил алайхиссалом менга келиб, асхобимга ва мен билан бирга булганларга, талбия айтишар экан овозларини юксалтмоклигини айтишимни буюрди”. (Абу Довуд).
Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам, муборак маконларда дуо ва зикр холининг мухофазаси учун гаплашмокларни хам кандай кайфиятда булишини шундай баён килдилар:
“Байтуллох атрофидаги тавоф, намоз кабидир, факат бунда гаплаша оласиз. Шундай булгач, ким тавоф асносида гаплашса факат хайрни гаплашсин”. (Термизий).
Шу ерга кадар санаганларимиз дастурлар натижасидан максад булгани ушбудир.
- Кунгулнинг илохий авф, файз ва мукофотни тотмогидир.
“Бир умра, бошка умрага кадар орада ишланганлар учун каффоратдир. Хажжи мабрурнинг каршилиги жаннатдан бошка бир нарса булмас”. (Бухорий).
Дархакикат Харамайн шарифайнга ета олган хар бир муминнинг орзуси, хаж ва умра ибодатини шундай комил маънода адо килиб, онасидан янги тугилгандек бегунох холда уйига кайтмокликни, бу илохий лутфни козона олмокликка лаёкат курсата олиши керак.
Яна Росулуллох саллоллоху алайхи васаллам дедиларки:
“Хар ким, шу Каъбаи Муаззамага хаж нияти ила келибда, фиск ва фужур ишлатмасдан хажжини адо этса, онасидан тугилгандек гунохсиз бир шаклда топтоза холда уйига кайтар”. (Муслим).
Бу муждалар, хеч шубхасиз мабрур бир хаж килган, яъни хажлари бошдан охиригача гузаллик ва фазилат ила тула булган муминлар учундир.
Хадис шарифларда ифода килинганигача, макбул ва мабрур бир хаж натижасида “Кул хаклари”дан ташкари бутун гунохлар авф ва магфират килинади. Авфнинг сохиби Жаноби Хакдир. Лекин инсонларнинг хакки булса у киёматга колдирилади.
Бу билан бирликда хаждаги умумий авф муждасининг мохиятини тугри англамок керак. Зеро бандани килмаган намози, тутмаган рузаси ва бермаган закоти бу авфга кирадими, йукми? Бу хакида катъий билимиз йукдир. Мумин умрини борича бу карзларини адо килмоги лозим. Зеро адо килинмаган ибодатлардан бандага икки хил масъулият бордир:
- Адо килмаганлигидан тугилган масъулият.
Казо килиб, яна вактида адо килмаган. - масъулияти. Жаноби Хак, макбул бир хаж натижасида намоз, руза ва закотларни казога колдирганлик гунохини авф этса хам, казоси адо килинмаганлик гунохини устимиздан олмас. Шунинг учун казоларни албатта адо килиш лозим. Закотни эса орадаги инфласион фаркни хисоблаб чикиб у замонки роиж бадали билан туланади. (яъни шунча вакт ичида канча ривожланишига караб туланади).
Буларни казога колдирганлик учун Оллох таолодан авф талабида булур. Шу жихатдандурки: Хажга кетаётганларга карзлари бор булса утамоклари, устиларда хакки борлардан ризолик сураб халоллик олмоклари, казога колган намоз, руза адо килинади. Ибодат карзлари булибда, буни адо килмок учун харакатда булсаю умри тугаб колса иншааллох. Роббимизни авф килмоги умид килинади. Факат олдинрок ифода килганимиз каби бу хакида аниклик булмаганидан тутмаган рузаларимиз, укимаган намозларимиз, бермаган закотларимизни имкон нисбатида тезрок адо килишга шошилишимиз зарур. Хаждаги умумий авфга суяниб ибодат карзларимиз, инсон Хаклари хусусида бепарво булмаслигимиз лозим. Яна ками булса, улар учун Оллохнинг авф ва мархаматига сигинмогимиз лозим.
Хажнинг кабул булганлигини аломати, кишининг хаждан сунграки, холининг ризойи илохига мувофик булмогидир. Мумин хажда гунохларининг авф этилганлигига ишониб гафлатда колмаслиги керакки, бу дунё синов имтихондан иборатлигини унутмаслик лозим. Зеро бир хадиси шарифнинг баёнига кура, “Киши бордирки, жаннатга бир кадам колганда Оллох сакласин жаханнамлик булиб колади. (Бухорий). Инсоният тарихи иймон заминидаги бир оёк тойилишининг аччик куринишлари билан туладир. Шу жихатдан мумин, хавф ва ражо орасида бир калбий маком ила яшаб”.
“Сенга якин (улим) келгунга кадар Роббингга куллук эт!” (Хижр, 99) амри илохини узига хаёт дастури килиб олмоклик зарур.
Лойики билан адо килинган хаж, яъни хажжи мабрур, илохий авф хушхабарини ёнида бандага: масъулият, кечиримлилик, калбни ва баданни тоза тутмок, Ислом кардошлиги, устунлигини факат такво билан булган сезгиларни, халол козонч хассосияти, таваккул, таслимият ва ихлос каби маънавий хислат ва гузалликларни козонтиради.
Хажнинг дунёвий ва ухровий козончлари булар биланла чегараланиб колмайди.
Хажнинг мумин кулларга саклаган фойдасини энг мухими, аввало Оллохнинг ризосидир. Кейин, дунёнинг турт томонидан келган мусулмонлар орасида мухаббат, самимият хосил килмогидир. Дархакикат хаж, Оллохнинг сунгсиз рахматини тажалли этган авф ва магфиратларга эга булган мусулмонларнинг чукур бир иймон хаяжони ичида кайнашган муборак ва мухташамлик иклимда жараён этар. У ерда хар хил мамла
катлардан, тиллари ранглари хар хил, яшаши, урфу одатлари турли хил инсонлар, Каъбанинг атрофида мухташам бир ягоналик таблосини намойиш килишади. У ердаги калбий мухаббат ва сезгилар, бутун бу фоний ва изофий фаркликларни ошиб утиб, мусулмонларни айни туйгулар билан урган ягона бир юрак холига келтирадилар. Кунгул баробарлигининг хузур ва сурури ичида гузал бир диний биродарлик яшайди. Шу сабабдан хаж, Исломнинг факат диний бир рукни булиб колмай, бу улуг диннинг ахлоки, ижтимоий ва сиёсий жабхасини кувватлантирган бир мохият касб этади. Муминларнинг жахоншумул хаётларини юксак бир обидаси уларок каршимизга чикар.
Абдурахмон Хурсандов-“Мурч бобо” жомеъ масжиди имом ноиби