Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рабиъ ибн Сулаймон айтади: «Аллоҳга қасамки, Шофеъийнинг менга қарашидан ҳайбатланиб, у зотнинг ҳузурида  ҳатто сув ичишга ҳам журъат қилмаганман».

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар: «Устозим Ҳушайм ибн Башир билан қирқ йил бирга юрдим, бироқ у зотнинг ҳайбатидан бор йўғи икки марта савол сўраганман».

Муғира ибн Муқсам айтади: «Иброҳим Нахаъийдан подшоҳдан ҳайбатлангандек ҳайбатланар эдик».

Аллоҳим, бизга касал кўриш одобин ўргатгин

Жунайд раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Сиррий Сақатийнинг шундай деганини эшитдим: «Ичкетар бўлиб қолган эдим, бир неча қорилар мени кўргани киришди. Улар узоқ ўтириб қолишган эди, мен анча қийналдим. Ниҳоят, «Дуо қилинг», дейишган эди, қўлимни кўтариб, «Аллоҳим, бизга касал кўриш одобини ўргатгин», дедим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here