Бандалар бир оз яхшилик қилмоқ сабабидан кўп савоб ва фазилатларга эришмоқлари учун Оллоҳ таоло ўз фазлу карами билан йил орасида баъзи ойлар ва ҳафта ўртасида баъзи кунларни баъзисидан файзли ва баракалироқ қилиб яратган. Масалан ҳафта кунларининг орасида жума куни ва ойларнинг орасида Рамазон ойи бошқа ойларга нисбатан фазилатлироқ деб билинган. Оллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, биз мусулмонлар ҳам Истиқлолият туфайли Диний ва миллий урф одатларимизни озод бажариш бахтига мушарраф бўлдик. Чунончи жума намозларини жомеъ масжидларда адо этиш, бир оз муқаддам муборак Рамазон ойи ва ҳайити шунингдек, Қурбон ҳайити, Ҳаж ва Умра каби  фазилатли амалларни умум жаҳон мусулмонлари қаторида бизнинг мамлакатимизга ҳам жаноб Президентимиз фармонлари асосида барчамиз хуш кайфиятда адо этмоқдамиз. Қўйида халқимиз эшитиб баҳраманд бўлмоқлари учун олдимиздан келаётган яна бир фазилатлик кун яъни Ошўро куни фазилатларини эътибоингизга ҳавола этмоқдамиз.

Маълумки ҳижри қамари ойларнинг бошланиши Муҳаррам ойидан бошланади. ЎМИ идораси тақвимига хабар беришича ўтган шанба куни яъни 31-чи август мазкур ой янги бўлиб ҳижрий 1441 йили бошланди.

Муҳаррам ойининг ўнинчи кунини араб ва ажамда ОШЎРО деб аталади. Ошўро арабча “ашара” калимасидан олинган бўлиб “ўнинчи” маънони англатади. Мазкур ойнинг ўнинчи кунида Худованд бир неча улуғ махлуқотлар жумладан Арш, Курсий, Лавҳ, Қалам, Жаннат, Бобомиз Одам, Онамиз Ҳавво(разияллоҳу анҳумо), Ер, Осмон ва Арвоҳ(рўҳлар)ни яратгани учун ушбу кун кўп фазилатларга эга бўлган.

“Анийсул воизийн” китобида келтиришича ҳар ким Муҳаррам ойининг ўнинчи  кунида қўйидаги ўн суннатни бажарса кўп ажр ва савобга эга бўлар экан.

  1. Рўза тутмоқ. Ҳадиси шарифда келибдир: “Гуноҳларини кечирилишини хоҳлаган киши ошўро кунида рўза тутсун”. Ибни Аббос (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда“Ҳарким ошўро кунида рўза тутса, Оллоҳ таоло унинг номаи аъмолига олтмиш  йиллик кечаси (нафл) намоз кундузи (нафл) рўза тутган ибодатни ёзади” деб  марҳамат қилинган. Яна бир ҳадисда: “Агар банда ер юзини тиллодан тўлдириб эҳсон қилса ҳам ошўро кунини фазилатини топмайди, бас кимки ошўро кунида рўза тутса у банда учун жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва хоҳлаган эшигидан кирсун”деб келтирилган.
  2. Ғусл қилмоқ. Хабарда келибдирки: “Ҳарким ошўро кунида пок бўлиб ибодат қилмоқ мақсадида ғусл қилса ҳар бир қатра сув эвазига бир йиллик ибодат савоби ёзилади ва онадан янги туғилгандек (сағира) гуноҳлардан пок бўлади ҳамда Худованд унинг танасини барча заҳмат, зиён ва дардлардан эмин сақлайди”.
  3. Намоз ўқмоқ. Намоз ўқмоқ тўғрисида ҳам кўп ривоятлар мавжуд жумладан ушбу хабарда: “Ҳарким ошўро кунида турт ракаат (нафл) намоз ўқса ва ҳар бир ракаатида фотиҳа сурасидан кейин ихлос (қул ҳуваллоҳу аҳад) сурасини 50 (еллик) марта ўқса еллик йиллик (сағира) гуноҳлари кечирилади” деб ривоят қилинган.

Эзоҳ: Билмоқ керак ки гуноҳ икки нав бўлади. Сағира (кичик) ва кабира (катта). Арақ ичмоқ, ғийбат, тўҳмат, ўғрилик, ота-онага оқ бўлмоқ, ялғон сузламоқ, амонатга хиёнат қилмоқ, бировни ҳаққини емоқ ва зино каби машъум амаллар кабира гуноҳлар ҳисобланадики ушбу гуноҳлар фақат икки йўл -бири уша гуноҳга бошқа қайтмаслик шарти билан қилингнан ҳақиқий тавба иккинчиси Ҳажжи мақбул сабабидан кечирилади. Юқорида зикр қилинган хайрли амаллар туфайли мағфират қилинадиган гуноҳлардан мақсад сағира гуноҳлардир.(Аммо кабира гуноҳларни ҳам кечирса ажаб эмас , зеро Аллоҳ кечиримли ва мағфиратли зотдир).

  1. Дуо қилмоқ. Пайғамбар алайҳиссалом дебдурлар: “Кимки ошўро кунида Худои таолодан ниманики сўраса ато қилади ва нима ҳожати бўлса албатта раво қилади”.
  2. Бир олимни зиёрат қилмоқ. Ҳадисда келибдир: Ҳаркимки ошўро кунида бир олимни зиёрат қилса гўёки бир Пайғамбарни зиёрат қилибдур ва муҳаббат билан олимни юзига ташлаган ҳар бир назарига минг йиллик (нафл) намозини номаи аъмолига ёзилади , уша олимни ҳар бир тора сочи ҳисобида бир ҳаж ва бир умра савобини топади ҳамда қўйган ҳар бир қадами учун бир қул озод қилган савобдан баҳраманд бўлади.
  3. Бемор ҳолидан хабар олмоқ. Расул алайҳиссалом айтдилар: “Ҳарким ошўро кунида бир беморни хабар олса, босиб борган ҳар бирн қадами ҳисобида бир шаҳиднинг савобини топади ва бемор олдидан онадан янги туғилгандек гуноҳдан пок бўлиб тур келади”.
  4. 7. Кўзга сурма суртмоқ. Танбеҳ: Бошқа вақтларда эркакларга сурма суртмоқ макруҳ дур магар Ошўро кунида эркакларга ҳам рухсат этилган. Ҳадисда келибдур:”Кимки ошўро кунида кўзига сурма суртса кўзи аъмо (ожиз) бўлмоқдан ва у кишини Худованд  ўтга куймоқдан сақлайди ҳамда ҳеж қачон кўзи оғирмайди”.
  5. Етим бошини силамоқ яъни ятим мискин бева ва бечораларга раҳм шафқат юзасидан меҳрибонлик қилмоқ ва уларга моддий ва маънавий ёрдам бермоқ. Заро ҳадисда келибдирки. ”Ҳарким ошўро кунида бир ятимни бошини силаса ҳар бир тора сочи учун жаннатда мақоми бир даража баланд бўлади “. Яна қўйидаги ривоятда “Кимки ошўро кунида бир ятимга ҳадя берса дунёдан ўтмоқ вақтда жаннатдан башорат топади”. деб хабар берилган.

9.Икки кишини орасини ислоҳ (сулҳ) қилмоқ. Бу борада ҳам қўйидаги муборак ҳадисда бундай дейилган.”Ҳаркимки ошўро кунида икки кишини орасини сулҳ қилса яъни икки аразлашган кишига ошти берса Оллоҳ таоло қиёмат кунида у киши ва хасмларининг орасини ислоҳ қилади ва у кишига жаннат вожиб бўлади”.

  1. Ошўро кунида оилада ризқни фарох қилмоқ. яъни уша кунида бозордан бошқа кунларга нисбатан кўпроқ озуқа маҳсулотларни олиб келсин ва кечаси аҳлу оила билан бир дастурхонга ўтириб овқатлансин.”Чунки бу ҳақда ҳадиси шарифда: “Ҳарким ошўро кунида оиласига ризқни кенг ва фарох қилса, Оллоҳ таоло тамом йил ўйида ризқни зиёд қилиб барака ото қилади. Агар уша таомдан қўшни ва камбағалларга ҳам берса Худованди таоло у бандани қиёмат кунининг очлигидан сақлайди” деб хабар берилган.

Эслатиб ўтмоқ лозимки, Ошўро куни сентябр ойининг 9 чиси яъни душунба кунига тўғри келади. Шунинг учун мазкур амалларни душанба кунига бажариб кеч қурун яъни сешанбага ўтар кечаси мазкур таомларни пиширмоқ лозим.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни Истиқлолиятимизнинг 28-чи йили байрами ҳамда муборак ҳижрий 1441-чи янги йили билан табрик ва муборакбод этамиз. Осуда ҳаётимизга шукроналар айтиб янги йилни янада ҳам файзли ва баракалироқ бўлмоғи, ҳамда мазкур амалларни бажариб  Ошўро кунининг фазилатларидан баҳраманд бўлмоғимизни Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло барчамизга насибу рўзий айласин.

 

Cариосиё тумани “Хожа Алоуддин Аттор” жомеъ масжиди имом хатиби Фазлиддин Кароматуллоҳ

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here