Малайзиянинг Исломий англашув институти (Institute of Islamic Understanding Malaysia — IKIM) профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси асосида қурилаётган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Меҳмонларни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Б.Мамадиев, сиёсий фанлар доктори, профессор З.Мунавваров самимий кутиб олишди.

Дўстона музокаралар чоғида бунёд этилаётган муҳташам Ўзбекистон цивилизация маркази фаолияти, ундаги илмий тадқиқотчилик изланишлари ва бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга доир фикрлар-мулоҳазалар баён этилди.

Шу куни меҳмонлар Тошкент шаҳрининг қадимий Хастимом даҳасида жойлашган муҳташам Ҳазрати Имом мажмуасида бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳазрати Имом жоме масжиди, икки улкан минора ва бошқа иншоотлар шу тарихий биноларга ҳар томонлама уйғун ҳолда, шарқона меъморий услуб ва замонавий шарт-шароитларга эга ҳолда барпо этилгани зиёратчиларда катта таассурот қолдирди.

Меҳмонлар Ҳазрати Имом мажмуасидаги Мўйи Муборак мадрасасидан жой олган машҳур Мусҳафи Усмон музей – кутубхонаси ва ундаги Халифа Усмон (розияллоҳу анҳу) Мусҳафи билан ҳам танишиш имконига эга бўлди. Улар Халифа Усмон (розияллоҳу анҳу) Мусҳафини ўқиш имконига мушарраф бўлганидан ўз хурсандчиликларини билдиришди.

Самимий учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий таълим муассасалари ўртасида қўшма семинарлар ўтказиш ва қадимий қўлёзмаларни ўрганиш, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, шунингдек, Исломнинг маърифий ролини ошириш соҳасидаги тадқиқотларни кўчайтириш лозимлиги эътироф этилди.

ЎМИ Сурхондарё вилоят Матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here