فالبدعة تنقسم إلى قسمين:
بدعة ضلالة: وهي المحدثة المخالفة للقرءان والسنة.
وبدعة هدى: وهي المحدثة الموافقة للكتاب والسنة.
وهذا التقسيم مفهوم من حديث البخاري ومسلم عن عائشة رضي الله عنها قالت: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: « مَن أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد ». ورواه مسلم بلفظ ءاخر وهو: « من عمل عملا ليس عليه أمرنا فهو رد ».

Бидъат иккига бўлинади:
бидъат ҳуда ва бидъат залолат.
Бидъат залолат — Қуръон ва ҳадисга мухолиф сифатида пайдо бўлган бидъатдир.
Бидъат ҳуда — Қуръон ва ҳадисга мувофиқ ҳолда юзага келадиган бидъатдир.
Бу қисм, Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан, Имом Бухорий ва Муслим қилган ривоятлардан тушунилгандир.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай дедилар : “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар : «Кимки бу амалимизда, бизни амалимиз бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилингандир». (Яъни, биз қилмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилинган амалдир).
Имом Муслим бошқа лафз билан «Кимки бизни ишимиз бўлмаган амалга риоя қилса, у, рад қилингандир», дейилган ҳадисни ривоят қилди.

فأفهم رسول الله صلى الله عليه وسلم بقوله: “ما ليس منه” أن المحدَث إنما يكون ردًّا أي مردودًا إذا كان على خلاف الشريعة، وأن المحدَث الموافق للشريعة ليس مردودًا. وهو مفهوم أيضًا مما رواه مسلم في صحيحه. قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « من سن في الإسلام سنة حسنة فله أجرها وأجر من عمل بها بعده من غير أن ينقص من أجورهم شىء، ومن سن في الإسلام سنة سيئة كان عليه وزرها ووزر من عمل بها من بعده من غير أن ينقص من أوزارهم شىء ».

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламни «Бизни амалимиздан бўлмаса» дейилган сўзидан, пайдо бўлган нарса, шариъатни хилофига кўра бўлса, шунда рад қилинганлиги тушинилади. Чунки, шариъатга мувофиқ пайдо бўлган нарса рад қилинган эмас.
Имом Муслим рохматуллохи аълайх ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳам шундай тушунчададирлар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар :«Кимки Исломга гўзал одатни олиб кирса, шу одати учун савоб олади ва яна ундан кейин инсонлар бу одатга амал қилса, шу амал қилганларнинг савобидан бирор нарса камаймай, шу одатни бошлаган кимсага савоб етиб туради. Кимки ёмон одатни олиб кирса, бу одатига гуноҳкор бўлади ва ундан кейин инсонлар бу одатга амал қилса, шу амал қилганларнинг гуноҳларидан бирор нарса камаймай, шу одатни бошлаган кимсага етиб туради».

فإن قيل: أليس قال رسول الله صلى الله عليه وسلم فيما رواه أبو داود « وإياكم ومحدثات الأمور فإن كل محدثة بدعة وكل بدعة ضلالة ».
فالجواب: أن هذا الحديث لفظه عام ومعناه مخصوص إن مراد النبي صلى الله عليه وسلم ما أحدث على خلاف الكتاب أو السنة أو الإجماع أو الأثر.
هذا وأما من حيث التفصيل فالبدعة منقسمة إلى الأحكام الخمسة. وهي الواجب والمندوب والمباح والمكروه والحرام كما نص علماء المذاهب الأربعة.
Абу Довуд рохматуллохи аълайх ривоят қилган ҳадиси шарифда, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳм ва саллам: «Янги пайдо бўлган ишлардан узоқ бўлинг! Чунки ҳар бир пайдо бўлган нарса, бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир», деб айтган эмасми? — дейилса, унга қуйидагича жавоб берилади:
— «Бу ҳадисни лафзи умумий ва маъноси хусусийдир». Пайғамбаримиз алайҳиссаломни «пайдо қилинган нарса» деган сўзларидан мурод, китоб, суннат, ижмо ва асарга хилоф бўлган нарсадир.
Энди бу баёнотдан маълум бўлмоқдаки, бидъат беш қисмга бўлиниши мумкин экан. Улар, тўрт мазҳаб олимлари далолат қилганидек булар — вожиб; мандуб; мубоҳ; макруҳ ва ҳаром бидъатлардир

الإمام النووي يشرح حديث وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلاَلَةٌ
قال النووى فى شرحه على صحيح مسلم”(6/154-155): قوله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: (وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلاَلَةٌ) هذا عامٌّ مخصوص، والمراد: غالب البدع. قال أهل اللُّغة: هي كلّ شيء عمل عَلَى غير مثال سابق. قال العلماء: البدعة خمسة أقسام: واجبة، ومندوبة، ومحرَّمة، ومكروهة، ومباحة
. فمن الواجبة: نظم أدلَّة المتكلّمين للرَّدّ عَلَى الملاحدة والمبتدعين وشبه ذلك. ومن المندوبة: تصنيف كتب العلم وبناء المدارس والرّبط وغير ذلك. ومن المباح: التّبسط في ألوان الأطعمة وغير ذلك. والحرام والمكروه ظاهران،

Имом Нававий раҳматуллоҳ алайҳ, Имом Муслим рохматуллохи аълайх ривоятидаги «Ҳар бир бидъат, залолатдир», ҳадисни шундай шарҳладилар:
Пайғамбаримиз алайҳиссаломни: «Ҳар бир бидъат залолатдир», сўзлари, хосланган ом яъни, умумий

Бидъатни навлари ва қисмларига боғлиқ бўлган уламоларнинг сўзларидан.
Ибни Асир «Ан-Ниҳояту фий ғарибил ҳадис» номли китобида, Рамазон кечасидаги Умар розияллоҳу аънҳуни «Қандайям гўзал бидъатдир» деган сўзлари ҳақида шундай дедилар:
“Бидъат икки ҳилдир. Ҳидоятга бошловчи бидъат ва адаштирувчи бидъат. АЛЛОҲ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нарсаларига хилоф бўлгани, хорланган ва инкор қилинган бидъат ўрнида бўлади. АЛЛОҲ ва Расули саллаллоҳу алайҳи ва саллам васият ва қизиқтирган нарсаларни умумийлигини асосида келган нарсалар, мақталган бидъат ўрнида бўлади. Маъруф ишлар ва сахийлик навлари каби мавжуд нарсалар, мақталган амаллардандир. Булар, шариатда келган нарсаларга ҳилоф бўлмаслиги керак.

لأن النبي صلى اللّه عليه وسلم قد جَعل له في ذلك ثوابا فقال:” من سَنّ سُنة حسَنة كان له أجْرها وأجرُ من عَمِل بها “، وقال في ضِدّه:” ومن سنّ سُنة سيّئة كان عليه وزْرُها وَوِزْرُ من عَمِل بها”، وذلك إذا كان في خلاف ما أمر اللّه به ورسوله صلى اللّه عليه وسلم. ومن هذا النوع قولُ عمر رضي اللّه عنه: نِعْمَت البدعة هذه. لـمـَّــا كانت من أفعال الخير وداخلة في حيز المدح سماها بدعة ومدَحها؛ لأن النبي صلى اللّه عليه وسلم لم يَسَنَّها لهم، وإنما صلاّها لَياليَ ثم تَركَها

Пайғамбаримиз алайҳиссалом «гўзал одатни қилганга савобни ваъда қилиб : «Кимки гўзал одатни қилса савоб олади, у одатга ким амал қилса савоби етиб туради», дедилар. Буни зиддига (яъни, гўзал одатни зиддига) амал қилган кимсага гунохни ваъда қилиб : «Ким ёмон одатни одат қилса, гунох бўлади ва ким бу одатга амалса гунохи унга етиб туради», дедилар. Бу ёмон одат, АЛЛОҲ ва Расули соллаллоҳу аълайҳи ва саллам амр қилган нарсаларга тескари амал қилишдир. Умар розияллоҳу анҳуни «Бу нақадар гўзал бидъат бўлди», деган сўзлари, гўзал навлардандир. Чунки (таровиҳ намози) яхши амаллардан бўлгани учун ва мақтов ўрнига кирганлиги учун, уни бидъат деб номлади ва бу амални мақтадилар. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом таровиҳ намозини уларга суннат қилган эмас. Пайғамбаримиз аълайхиссалом фақат таровиҳ намозни тунларда ўқиб, кейин тарк қилганлар.

ولم يحافظ عليها، ولا جَمع الناسَ لها، ولا كانت في زمن أبي بكر، وإنما عمر رضي اللّه عنه جمع الناس عليها ونَدَبـهم إليها،فبهذا سمّاها بدعة، وهي على الحقيقة سُنَّة، لقوله صلى اللّه عليه وسلم: عليكم بسُنَّتي وسنَّة الخلفاء الراشِدين من بعْدي، وقوله: اقتدُوا باللذين من بعدي أبي بكر وعمر، وعَلَى هذا التأويل يُحمل الحديث الآخر: كل مُحْدَثة بدعةٌ، إنما يريد ما خالف أصول الشريعة ولم يوافق السُّنَّة. اهـ

Бу намозда доим бўлган эмас ва одамларни бу намоз учун жамлаган хам эмас. Абу Бакр розияллоҳу анҳуни замонларида хам бўлган эмас. Фақат Умар розияллоҳу анҳу одамларни таровиҳга жамладилар ва уни одамларга мандуб( яъни, таклиф) қилдилар. Шунинг учун таровиҳни бидъат деб номладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломни : «Мени ва мендан кейинги ҳидоятда бўлган Халифаларимни суннатини махкам ушланглар», деган сўзини ҳақиқатига кўра таровиҳ намози суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломни : «Мендан кейин Абу Бакр, Умар ва Алийга эргашинглар!», деган сўзларини таъвили, бошқа : «Хар бир пайдо бўлган нарсалар бидъат», деган ҳадисга юклатилиб, бундан фақат Шариъат аслларига хилоф бўлган нарсалар ва суннатга мувофиқ бўлмаган нарсалар ирода қилингандир.
Иқтибос тугади.

Изоҳ : Юқоридаги далиллардан маълумки, биз қилаётган мавлид каби гўзал одатларимиз шариъатни аслига ва суннатга ҳеч қандай хилофлик жойи йўқдир.
Аммо хар нарсани бидъат деб фитна тарқатаётганларга этибор қилмасликларингизни тавсия қиламан. Чунки улар жоҳиллигидан шу фитнани қиляптилар. Биз уларга ҳеч қачон парво қилмай, ўз йўлимизни давом эттираверамиз!
Сурхондарё вилояти Олтинсой туман
“Саййид Мухиддинхон” жомеъ масжид имом хатиби: Қ.Хабиллаев

ПОДЕЛИТЬСЯ
Олдинги мақолаДуо ҳақида
Кейинги мақолаHayo — imondandir

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here