#Раддия_Мақола

Исломда » васила » қилиш дурустми?

Хаворижлар, муътазила, сохта салафийлар оқимлари бир неча масалаларда мусулмонларни адашган, фосиқ ва ҳатто кофирга чиқаришга уринадилар.
Улар жумласига васила масаласи киради.
Васила луғатда » яқинлашиш » , даража, восита, деган маъноларни англатади. Истилоҳда мақсадга элтувчи ҳар қандай воситага » васила » дейилади.
» Тавассул » сўзи солиҳ амаллар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Аллоҳ таъолога яқинлашиш деган маъноларида ишлатилади.
Васила қилиш Қуръон, ҳадис ва саҳобаларнинг амаллари билан ўз исботини топган.
Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилган: » Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва унга васила ахтарингиз » ( Моида сураси 35-оят ). Бу ояти каримадаги тирик ёки вафот этган шахсларни ва солиҳ амалларни васила қилишни ўз ичига олади.
Манбаларда василанинг бир неча кўринишлари келган.
1. Аввало Аллоҳ билан пайғамбарлар ўртасида воситачилик қилган Жаброил фариштани айтишимиз мумкин. Чунки Аллоҳ таъоло пайғамбарларга тўғридан-тўғри ваҳий амрларини юбормасдан фаришта орқали юборди. 2. Аллоҳ таъолони исми ва сифатлари билан васила қилиш. 3. Замон билан ( жума, арафа куни, рамазон ойи ва ҳоказо ) 4. Макон билан ( каъба, равза, масжидул-ақсо ва ҳоказо)
5. Солиҳ амаллар билан ( намоз, рўза, садақа, ҳаж, қуръон тиловати, зикр тасбеҳ айтиб, саловат айтиб, истиғфор айтиб, василани бу кўриниши жоизлигига барча уммат иттифоқ қилган).
Бу турдаги василани ширк дейдиган сохта салафийлар ҳам қабул қиладилар.
Ибн Умар розияллоху анҳунинг Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилган машҳур ҳадис кучли далил бўла олади.
Уч нафар киши ёмғирдан сақланиш учун тоғдаги ғорга кириб оладилар ва тоғдан бир ҳарсанг тош тушиб чиқиш йўлини тўсиб қўяди.
Шунда улар ғордан чиқиш учун холис солиҳ амалларини васила қилиб яратганга дуо қиладилар. Натижада ғор оғзи очилиб, улар эркинликка чиқадилар. 6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам туғилмасдан олдин ҳам васила қилинишлари тарихдан маълум.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одам алайҳиссаломдан хато иш содир бўлган эди. У зот » Эй роббим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб мени мағфират қилишингни сўрайман » деди.
Шунда Аллоҳ таъоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай танидинг? ҳали уни яратмаган бўлсам деди. У зот » Эй роббим қудратинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда бошимни кўтардим ва Арш устунида » Ла илаҳа иллаллоҳу муҳаммадур расулуллоҳ » деган ёзувни кўрдим, бас билдимки сен ўзингни исмингга махлуқотингдан суйганингни қўшасан, шунда Аллоҳ таъоло тўғри сўзладинг Эй одам албатта у махлуқотларимнинг энг маҳбуби ва аълосидир уни ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан.
Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим » деди Аллоҳ. Васила ҳақида сўз кетганда қайд этиш лозимки, василасиз Аллоҳ таъоло дуоларни ижобат қилмайди деб эътиқод қилмаслик даркор.
Шунингдек пайғамбар алайҳиссаломлар ҳамда авлиёларни васила қилиб қилинган дуони қабул қилиш Аллоҳга лозим бўлиб қолади, деган эътиқодда хам бўлмаслик керак.
Балки муқарраб бандаларни васила қилиб дуо қилинса, ижобатига умид зиёдароқ бўлади деб эътиқод қилиш лозимдир.
Шундай экан тавассул қилувчиларни ўйламай нетмай мушрикка чиқариш оқил инсонни иши эмас, ҳам яна айбловчининг иймонигаҳам путир етишига олиб келиши мумкин.

✍️Қизириқ тумани бош имом-хатиби А.Абдухалилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here