Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақдан келди буюк фармон, жонни қурбон қилгин дея,

Ҳалилуллоҳ бўлди тайёр, сўймоқликга юзта туя,

Йўқ!!! -Ишора бўлди яна, қалб гавҳаринг сўйгин дея,

Иброҳим алайҳиссаломга кўз кўрмаган, буюк синов келмадиму?

Аршу курси титраб кетди, Малоиклар йиғлаб кетди,

Сўймоқ учун жон фарзандин, Ҳалил олиб тоққа кетди,

Қобил фарзанд лаббай дея, азиз жонин фидо этди,

Эй мўъминлар, ибрат олинг, тақво шундай бўлмайдиму?

Қалб сирини билган Аллоҳ, қабул қилди эҳсонини,

Эҳсон эмас жону дилдан, лаббай деган тақвосини,

Қўйни берди жон ўрнига, хурсанд қилди бандасини,

Бу қулларни олам ичра, Аллоҳ азиз қилмадиму?

Бу ҳикматдан ибрат олган, мўминларни азиз қилсин,

Эҳсон қилган ҳар бандани, Аллоҳ Ўзи ғамин есин,

Ийд Қурбон айёмида, ҳар бандага имкон берсин,

Имкони бор эй мўъминлар, фурсат келди олмайдиму?

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жомеъ масжиди, имом ноиби

Ҳалилов Умиджон Абдулҳаким хожи ўғли

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here