Ҳар тонг осуда туннинг ҳаловатли уйқусидан уйғонганимиз хотиржам ибодатдан сўнг юзимиз қиблада, қўлимизни дуога очиб Яратгандан сўраймиз. Неъматларга тўла дастурхон, атрофда яқинларимиз билан ўтириб таомланамиз. Сўнг ҳар биримиз ўқишга, ишга отланамиз. Йўл йўлакай атрофга боқиб обод кўчалар, кундан кун чирой очаётган маҳаллалар, янги бунёт этилаётганзасонавий кўркам бинолар, кўриб беихтиёр дилимиздан шукроналик ҳисси ўтади. Шундай ёруғ кунларга етгазганлигига шукр. Она ватанимиз тинчлигига кўз тегмасин!
Шунча неъмат ўз – ўзидан бўлаяптими? бунинг учун ким ўз ҳаловатидан кечиб кунни – кун тунни – тун демасдан пешона терини тўкаётганларнинг самараси эмасми?
Таассуфки неъмат қадрини билмайдиган, унинг лаззатини татиб нонкўрлик қиладиганлар, ўзгаларданда орти неъматга эга бўлиб қаноатсизлик қилиб нолийдиганлар ҳали ҳануз орамизда учраб турибди. Ўзга юртдан бахт топаман деб, ўз юртини ташлаб бугунги ғаламисларга қўшилиб Ватан хоини ҳам бўлганлар йўқ эмас. Лоқайд ва бепарво бўлмайлик.
Юртимизда тинч, осуда ҳаёт кечираётган, таълим олаётган ноёб ҳунар ўрганаётган, ҳалол меҳнат қилаётган, Ватанга садоқат билан яшаётган ёшларимиз тарбиясига жиддий таъсир кўрсатадиган бундай маънавий таҳдидлардан ҳар биримиз огоҳ бўлмоғимиз даркор. Улардан барча яқинларимизни ҳам узоқ тутишимиз шарт. Зеро Аллоҳ таъоло буюради: “Яқин қариндошларингизни огоҳлантиринг” (Шуаро 214).
Хулоса қилиб айтганда ватанимиз осуда ҳаёти учун жавобгарлик ҳар биримизнинг асосий вазифамиздан бири. Шу билан бирга покиза динимиз мусаффолигини асраш ҳаммамиз учун ҳам фарз ҳам қарздир.
Денов туман Имом Бухорий жомеъ масжиди имом ноиб К.Артиқов