1. Дард ҳамшифо ҳам Аллоҳдан эканига қалбдан таслим бўлишбунга қатъий ишонишҲар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузуридандир. Бунга қалб ила таслим ва рози бўлиш лозим. Ҳар қандай синовларни розилик билан қабул қилиш мусибатларни енгишнинг гўзал муолажасидир. Аксинча, синовларга ношукрлик қилиш, жазавага тушиш мусибат устига мусибатдир.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир” (Ҳадид сураси, 22-оят).

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Имоннинг юксак даражаси Аллоҳнинг ҳукмига сабр қилиш ва тақдирга рози бўлишдир”.

 

  1. Дардга шифо излаш. Шифо Аллоҳдан эканига имон келтирган ҳолда, шифога олиб борувчи ҳалол йўл ва сабабларни излаш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Даволанинглар! Аллоҳ азза ва жалла қайси бир дардни берган бўлса, унинг шифосини ҳам берган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Албатта, шифони ёлғиз Аллоҳ беради. Қуръони каримда бундай дейилади: “Касал бўлганимда, Унинг Ўзи менга шифо берур” (Шуаро сураси, 80-оят).

Аммо истеъмол қиладиган дори-дармонимиз бир сабаб, холос. Сабабни тарк этиш бандани ҳалокатга дучор этади.

 

  1. Беморлик сабабли гуноҳлар мағфират этилишига умид қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонга қай бир мусибат – ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам – ғуссами, ҳаттоки тикан киришими етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур”, деганлар.

 

  1. Дуо қилиш.

Аллоҳ таолодан нафақат ўзингиз ёки оилангиз, балки бутун мусулмонларнинг ҳаққига сиҳат-саломатлик сўраб дуо қилинг.

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки бирор ерлари оғриса муборак қўлларини оғриётган жойга қўйиб уч маротаба “Бисмиллаҳ” деб, етти маротаба бундай дер эдилар: “Аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳозиру” (Имом Аҳмад, Имом Муслим ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ алайҳиссалом барча касалликларга ва иситма чиққанида:

“Бисмиллаҳил Карийм, аъузу биллаҳил аъзийм, мин шарри кулли ҳирқин наҳҳар ва мин шарри ҳаррин нар”, деб айтишни ўргатганлар (Имом Ибн Сунний ривояти).

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кимки касал бўладими, ё соғ бўладими ҳамиша Аллоҳнинг розилигига интилиш лозим. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага Қодир, неъматларини беминнат берувчи ва ҳар нарсадан хабардор Зотдир.

Даврон НУРМУҲАММАД

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here