Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир солиҳ киши бор эди. У бирор мусибат ёки балога йўлиқиб қолса, «Бу ҳам яхшиликкадир», деб қўяр эди. Бир куни бўри келиб, унинг хўрозини еб қўйди. Унга бу ҳақда хабар беришган эди, одатдагидек, «Бу ҳам яхшиликкадир», деб қўйди. Ўша кечаси унинг қўриқчи ити ҳам ўлиб қолди. Буни эшитгач, яна «Бу ҳам яхшиликкадир», деди. Кейин эшаги ҳам ўлиб қолди. У яна: «Бу ҳам яхшиликкадир, иншааллоҳ», деди. Унинг ҳадеб шундай деявериши оила аъзоларига ёқмас эди. Ўша куни тунда улар яшаб турган жойга душман бостириб келиб, бутун аҳолини қириб ташлади. Ўша киши ва унинг оиласигина тирик қолди. Кейин билишса, душманлар хўрози қичқирган, ити ҳурган ёки эшаги ҳанграган хонадонларни ўлдиришган бўлиб, жониворларнинг ҳалок бўлгани бутун оиланинг тирик қолишига сабаб бўлган экан. Оила аъзолари «Бу ҳам яхшиликкадир» деган гапнинг ҳикматини энди тушунишган эди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here