Муқадддас   динимизда  инсон камолоти    гўзал  хулқга  эга  бўлиш  билан  ўлчанади.  Аллоҳ  таоло   пайғамбаримиз  Муҳаммад ﷺни “Албатта  сиз  буюк  хулқ  узрадирсиз”  деб  мақтаган. (Қалам  сураси  4-оят).  Пайғамбаримиз  Муҳаммад ﷺ “Мен  карамли  ахлоқларни  тамомига  етказиш учун  юборилганман”  деб таъкидлайдилар.  Мусулмон  киши   гўзал  хулқ  эгаси    пайғамбаримиздан    ўрнак  олмоғи  лозим.  Гўзал  хулқ  сохиби  бўлиш  учун   Қуръони  каримнинг    амрларига  бўйсуниш,  қайтариқларидан  қайтиш  орқали  эришилади.  Ойша   онамиз  розияллоҳу анҳодан  пайғамбаримиз  Муҳаммад ﷺ ахлоқлари  ҳақида  сўрашганда “Расуллулоҳнинг  хулқлари  Қуръон эди” деб  жавоб  бердилар.  Динимизда  гўзал  ахлоқнинг   қадри  баланд ҳатто    у  туфайли  Қиёмат кунида   даражалар  юксалиб,  пайғамбаримиз  Муҳаммад ﷺ га  яқин  бўлади. Пайғамбаримиз  Муҳаммад  ﷺ “Мен учун  энг  севимлиларингиз  ва қиёмат куни  менга энг  яқин бўлувчиларингиз  кимлигини  айтайми”  деб сўрадилар. Сахобалар  жим  туриб  қолишди.  Бу  саволни    икки  ё  уч марта  қайтарганларидан  сўнг, улар: “Ё  расулуллоҳ  айтиб  беринг  дейишди” Пайғамбаримиз  Муҳаммад ﷺ: “Ахлоқи  гўзал  бўлганларингиздир”дедилар.  Индонезия  ва  Малайзия  узоқ  шарқ  мамлакатлари  аҳолиси  ислом  динини  мусулмон  ўлкаларидан  борган  савдогарларнинг    чиройли  одоб  ахлоқи   туфайли  қабул қилганига   тарих  гувохлик  беради.  Чунки  мусулмон  тижоратчилар   олди  бердида  ростгўйлик,  омонатдорлик,  олийжаноблик  ва бағрикенглик  каби  гўзал  хулқлар  билан муомала  юритиб  маҳаллий  аҳолида  мусулмонлар    ва  исломга  нисбатан  илиқ  таассурот  уйғотган.  Аҳлло  таоло  барчамизга    инсон  камолоти  ўлчови  бўлган    гўзал  хулқлар  соҳиби бўлишимизни  насиб айласин.

О.  Исмоилов
Сариосиё   туман
“Имом Низомиддин Сангардакий” жоме  масжиди  имом-хатиби

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here