Boysun tumani imom, [15/11/2021 9:06 AM]
МИССИОНЕРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ
Экстремистик руҳдаги ташкилотлар билан бир қаторда ҳозирги кунда миссионерлик билан шуғулланувчи ташкилотлар фаоллари ҳам ўз ёвуз мақсадларини амалга оширишда аёллардан устамонлик билан фойдаланаётганларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Кузатувлар, миссионерлар ўз тарғиботларида қуйидаги усулларидан кенг фойдаланаётганларини кўрсатмоқда:
Уйма-уй юриб Хушхабар етказиш, яъни аёллар, айниқса, уй бекалари билан куннинг долзарб муаммолари ҳақида суҳбатлашиш, уларнинг дардларига қизиқиш ва мавжуд муаммолардан чиқиш йўлларини кўрсатиб беришни таклиф этиб, ўз ташкилотларига жалб қилиш.
Христианликни тарғиб қилувчи адабиётларни маҳаллий тилларда чоп қилиш ва тарқатиш ҳам энг кўп қўлланиладиган усуллардан биридир. Кичик ҳажмдаги қўлланмалар жуда ҳам таъсирчан қилиб ёзилади. Адабиётларни тайёрлашда маҳаллий аҳолининг ўзига хос хусусиятларига эътибор берилади. Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида христиан миссионерлари томонидан тайёрланган буклет, журнал ва флаерларда мумтоз ўзбек тилидан фойдаланиш, матн ичида мусулмонларга хос бўлган “Аллоҳ”, “Тангри таоло” каби сўзларни ишлатиш ва ҳатто ўз фикрини тасдиқлаш учун Қуръон оятлари ва ҳадислардан фойдаланиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Рисолани ўқиган ва диний билими саёз инсон бундай ҳийлага учиб қолиши мумкин.
Хайрия ёрдамлари кўрсатиш ҳам миссионерликдаги энг қадимий ва самарали усуллардан бири ҳисобланади. Бунда турли тадбирлар уюштирилиб, уларга асосан ёшлар ва аёллар жалб этилади. Беғараз дея тақдим этилаётган, аслида жамиятнинг ёрдамга муҳтож қатламларини аниқлаш ва сўнгра улар билан мақсадли иш олиб боришни кўзлайдиган бундай ҳаракатлар ҳатто “Янги йил”, “Наврўз”, “Хотира ва қадрлаш куни” каби халқимизда кенг нишонланадиган байрамлар давомида ҳам ғаразли мақсадларда амалга оширилади. Миссионерлар ўзлари кўрсатаётган “ёрдамни” шу байрамлар руҳига мослаштиришга ҳам ҳаракат қилиоқдалар. Масалан, “Янги йил” байрами муносабати билан болалар учун турли ширинликлар, ўйинчоқлар ва янги йил руҳини акс эттирувчи ҳар-хил тўпламларни совға қилиш, “Наврўз”да муайян миқдордаги ун ва гуручни ўз ичига олган озиқ-овқат пакетларини уйма-уй юриб тарқатиш ёки уни харид қилиш учун муайян миқдордаги нақд пул маблағларини таклиф этиш “Хотира ва қадрлаш куни”да уруш қатнашчилари ташкил этиладиган оммавий маданий маърифий тадбирларнинг “ҳомий”ларидан бири сифатида иштирок этиш, очиқ эшиклар кунини эълон қилиб, ош дамлаш ва кишиларни черковга оммавий жалб қилишга уринишлар кузатилганини қайд этиш лозим.
Тиббий ва таълим-тарбия соҳаларига махсус кадрларни юбориш (тиббий хизматчи, ўқитувчи-мураббий ва ҳ.к) ҳам қадимий усуллардан бири. Ҳозирда бир қатор миссионер жамоалари ушбу усулдан самарали фойдаланмоқдалар. Жумладан, маълумотларга кўра “Еттинчи кун Адвентислари” жамоаси дунёнинг турли чеккаларида ўзларининг 200дан ортиқ бепул шифохоналарига эга. “Руҳий тикланиш” миссионерлик ассоциациясининг маълумот бюлеттенларида баён қилинган, минтақавий миссионер марказларни ривожлантириш концепциясида тиббий миссияларнинг асосий вазифаси “Янги черковларни тузиш ва евангеллаштириш”, деб белгиланганини қайд этиш лозим.
Истиқлолнинг илк йилларида миссионерлар турли валонтёр ташкилотлар шаклида республикамиз таълим тизимига кириб олишга уринганлари кузатилган. Улар юртимиздаги мавжуд таълим муассасаларида турли тил, компютер ва спорт тўгараклари ташкил этиш ниқоби остида талаба ва ўқувчилар орасида ўз динларини тарғиб қилишга ҳаракат қилганлар.
Шунингдек, миссионерлик ташкилотлари ўз динларини тарғиб қилишда аудио, видео ва электрон маҳсулотлар, рўзнома ва ойномалар, теледастурлар, интернетда онлайн ўқув курслари ташкил этиш йўлларидан ҳам фойдаланмоқдалар. Оммавийлик, даврийлик ўқувчилар аудиториясининг кенглиги туфайли газета ва журналлар миссионерлар томонидан ўз қараш ва ғояларини сингдириш қуроли сифатида қўлланилмоқда.

Boysun tumani imom, [15/11/2021 9:06 AM]
“Иегово шоҳидлари” томонидан “Қўриқчи минораси” журналининг дунё бўйича ойига икки марта 195 тилда, 42 млндан ортиқ нусхада, “Уйғонинглар!” журналининг эса ойига бир марта 82 тилда, 41млн ададда нашр этилиши, “Худо Ассамблеялари” деб номланувчи черковларнинг 98 мамлакатда 16 нашрда, жумладан, аёллар ва болалар учун чоп этиладиган махсус журналларга эгалик қилиши юқоридаги фикрни тасдиқлайди.
Хулоса ўрнида шуни қайд этиш лозимки, диний экстремизм, мутаассиблик ва миссионерликка қарши курашда фақатгина жазо чораларини қўллаш орқали бирор-бир натижага эришиш қийин. Бу каби ҳаракатларнинг юзага келишини олдини олиш ва уларга қарши курашишда кишилар, хусусан аёл-қизлар ўртасида “фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ғоявий тарбия, юксак маънавиятни шакллантириш масалаларига жиддий эътибор қаратиш лозим.

Бойсун туман “Пулхоким” жомеъ
масжиди имом хатиби: А.Тошматов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here