Раддия: Марҳумлар эшитадилар.
Агар сўралса: Маййит зиёрат қилувчисининг гапларини ва дуо-ю саломларини эшитадими? …
Жавоб; Ҳа, маййит албатта эшитади. Бунга Росулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларида далиллар етарли. Чунончи, икки саҳиҳ тўплам (Бухорий ва Муслим)да Пайғамбар алайҳиссаломдан собит бўлишича, ул зоти шариф айтганлар: “Қабрдан орқага қайтаётганларида уларнинг кавуш тақиллашини маййит эшитади”. Пайғамбар алайҳиссаломдан яна келган: “Ул зоти шариф Бадрда ўлганлар олдидан уч марта кетиб, яна қайтиб келдиларда, шундай дедилар: “Эй, Абу Жаҳл ибн Ҳишом! Эй, Умайя ибн Халаф! Эй, Утба ибн Рабиъа! Эй, Шайба ибн Рабиъа! Роббингиз сизга ваъда қилган нарсани ҳақлигини топдингизми? Бас, албатта мен роббим менга ваъд қилган нарсани топдим”. Буни Умар разийаллоҳу анҳу эшитиб, бундай деди: “Эй, Расулуллоҳ! Қандай эшитадилар ва қандай жавоб берадилар? Ахир, улар ўлимтик бўлиб қолганларку!”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Нафсим яди қудратида бўлган зотга қасамки, улардан кўра сен айтганларимни эшитгувчироқ эмассан. Лекин, улар жавоб беришга қодир бўлолмайдилар”. Сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобларга буюриб, Бадр майдонидан кетдилар.
Шунингдек, икки саҳиҳда Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.)дан келганки, албатта Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр майдонида туриб, “Роббингиз сизга ваъда қилган нарсани ҳақлигини топдингизми?”, деганлар ва “Албатта улар ҳозир айтганимни эшитаяптилар”, деганлар.
Икки саҳиҳда бир неча марта қайд қилинганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр аҳлига салом беришга буюрганлар ва деганлар: “Мўъмин-мусулмонлардан иборат диёр аҳли! Сизларга салом бўлсин. Албатта бизлар, Худо хоҳласа, сизларга эргашувчимиз. Биздан олдингиларни, сизларни ва кейингиларни Аллоҳ раҳмат қилсин. Аллоҳдан бизлар учун, сизлар учун саломатлик сўраймиз. Эй, Аллоҳ! Бизларни уларнинг ажридан маҳрум қилма, улардан кейин бизларни холи қўйма, бизларни ва уларни мағфират қил! деб дуо қилинглар». Бу эса уларга хитобдир. Ахир хитоб эшитадиган кимсагагина қилинади.
Ибн Абдулбарр (р.ҳ.) ривоят қиладики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қайсидир кимса бирор кимсанинг қабри ёнидан ўтса, дунёда уни танийдиган бўлса, шунда унга салом берса, ўша маййитга Аллоҳ руҳини қайтаради, ҳатто унинг саломига у алик олади”.
Суннатлар тўпламлари (Насоий, Термизий, Абу Довуд, Ибн Можжа)да келганки, “Менга жумъа куни ва жумъа кечаси саловотни кўп айтинг! Чунки, саловотларингиз менга тақдим қилинади”. Шунда саҳобалар: “Эй, Расулуллоҳ! Сизга бизнинг саловотларимиз қандай тақдим қилинади? Чириб, тупроқ бўлиб кетган бўлсангиз?” дейишди. Шунда, ул зоти шариф дедилар: “Албатта Аллоҳ таоло ерга пайғамбарларнинг гўштларини ейишни ҳаром қилди”.
“Сунан” тўпламларида яна келган: “Албатта Аллоҳ менинг қабримга бир фариштани вакил қилиб қўяди. У менинг умматларимнинг саломини менга етказиб туради”.
Бу ва бунга ўхшаш далиллар маййит тирикнинг гапини мутлақо эшитишини аён қилади.Бу эшитиш доимий бўлишини вожиб қилмайди. Балки, бир ҳолатда эшитишини билдиради. Худди тирикка тақдим қилингани каби. Чунки, тирик хитоб қилган кимсанинг хитобини аҳёнда эшитади, бирор сабаб чиқиб қолса, эшитмай қолаверади.
Бу эшитув идрокли эшитувдир, унга бирор жазо чиқарилмайди. Яна бу эшитув Аллоҳ таолонинг “Албатта сен ўликларга эшиттира олмайсан”, (Намл, 80) деган гапига тескари эмас. Чунки, бу ердаги мақсад қабрлар ва бўйсиниш маъносидаги эшитувдир. Албатта Аллоҳ таоло кофирни маййитга ўхшатган. У даъват қилган кимсага жавоб бермайди. Чунки, у овозни эшитган, маънони эса тушунмайдиган ҳайвон кабидир. Маййит эса гапни эшитади ва маъносини ҳам тушунади, фақат у чақирувчига жавоб қайтара олмайди, буюрган ва қайтарган нарсасига бўйсина олмайди. Амр ва наҳийдан фойдалана олмайди. Кофир ҳам амр ва наҳийдан фойдалана олмайди, гарчи хитобни эшитса ҳам, маънони тушунса ҳам. Чунончи, Аллоҳ таоло деган: “Агар Аллоҳ уларда бирор яхшиликни билганида, албатта эшиттирар эди” (Анфол, 23).
Энди ҳозирги асримизда ва бундан олдинги асрларда Ваҳҳобий салафийлар бу масалаларда ихтилоф чиқаришиб ўликлар эшитмайди де
Boysun tumani imom, [17/11/2021 11:56 AM]
б фитна тарқатишди. Уларнинг раҳнамоларидан баъзилари ўзларининг баъзи китобларида ҳам ёзишиб ўликлар мутлақо эшитмайди деб фатволар беришган. Натижада мусулмонлар орасида бу масалада ҳам ихтилофлар ва тортишувлар вужудга келиб, мусулмонлар орасида тафриқалар пайдо бўлди. Аллоҳга шукрлар бўлсинки дин йўлида белини маҳкам боғлаган уламоларимиз бунга ўхшаш юзлаб ихтилофли масалаларда тўғри йўл-йўриқларни кўрсатиб умматни залолатдан сақлаб қолишяпти. Биз мана шу «Аҳли Сунна валжамоат» этиқоди Ханафий мазҳабида маҳкам турар эканмиз, иншааллоҳ адашмаймиз.
Ў. Алимов Бойсун туман “Саид Баҳромхон” жоме масжиди имом хатиби.