Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлаш, фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қувонарлиси, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш учун барча ҳуқуқий асос ҳамда зарур шарт-шароитлар яратилган.

Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси ўлароқ, жорий йил 31 январь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги конфессиялар ишлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мулоқотни Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаев кириш сўзи билан очиб берди. Йиғилишда мамлакатимизда турли дин вакиллари ўртасида ҳамжиҳатлик алоқаларини янада яхшилаш, конфессия вакиллари томонидан тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида сўз юритилди.

Сўзга чиққан турли конфессиялар вакиллари ўз фаолиятларида кузатилаётган мавжуд муаммоли ҳолат ва масалалар юзасидан муносабат билдириб, уларнинг ечимига оид таклифларини ўртага ташладилар. Суҳбат давомида янги диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш, миссионерлик ва прозелитизмга йўл қўймаслик, жамиятда радикаллашув ва диний мутаассибликни олдини олишга қаратилган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, келажакда давлат идоралари ва диний ташкилотлар ўзаро ҳамкорликда юзага келаётган муаммо ва масалаларни ижобий ҳал этиш борасида келишиб олинди. Тадбир очиқ, конструктив диалог шаклида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти матбуот хизмати.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here