#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯ
ДЎСТ ОТА
Инидан пастга қараб ўтирган бургутча онасидан сўради:
— Ойи, анави учиб юрган қанақа қушлар?
— Улар бизнинг дўстларимиз, — деди ойиси.
Бироздан сўнг бургутча бирдан бақира бошлади:
— Ойи, қаранг, улар овқатимизни ўғирлашяпти.
— Тинчлан, ўғлим, улар ўғирлашаётгани йўқ, мен ўзим уларни меҳмон қилдим. Кучлилар ҳам доим заифларга ғамхўрлик қилишлари керак, дўст бўлишнинг қоидаси шунақа! – деди ойиси бургутчага.
— Унда дадам бизнинг энг яхши дўстимиз экан-да, шундайми, ойи? – деб сўради яна бургутча.
— Албатта, чунки даданг бизга ғамхўрлик қилади, лекин у буни оддий оталик вазифаси деб билади.
— Ойи, меҳрибон ота билан дўстларнинг ўртасида қандай фарқ бор? – яна сўради бургутча.
Она бургут бу саволга жавоб топа олмай ўйланиб қолди, бу ҳақда ўйлаб кўрмаган экан. Бургутчанинг яна савол беришга тайёрланаётганини кўриб:
— Катта бўлиб сен ҳам дада бўлганингда билиб оласан, энди ухла, — деди она бургут боласини қанотлари остига олар экан.
ЭЙ ФАРЗАНД, БИЛГИНКИ, ҲАЁТДА ОТА БЎЛИШ УНЧАЛИК ҚИЙИН ЭМАС, ЛЕКИН ДЎСТ ОТА БЎЛИШ ҚИЙИН.
“Тарбия китоби»
Сурхондарё вилояти вакили ўринбосариА.Фатуллаев