Ибн Ақийл шундай деган: «Умримнинг бирор соатини зое қилиш мен учун ҳалол бўлмайди. Ҳатто қачон тилим музокара ё мунозарадан бўшаса, кўзларим мутолаадан чарчаса, дам олиб ётган ҳолатимда ҳам фикримни ўз ҳолига қўймадим. Қачон ўрнимдан турсам, ёзганларим кўнглимга келарди. Саксон ёшимдаги илмга нисбатан ҳарислигим йигирма ёшимдагидан кўра кучлироқ эканини ҳис этганман».

Ибн Ақийлнинг вақтдан ютиш учун нон ўрнига ивитилган толқонни танлагани

Мен бор кучим билан овқатланишга кетадиган вақтни камайтиришга уринаман. Ҳато мутолаа, ё бирор фойдали нарсани ёзиб қўйишга кўпроқ вақт ажратиш учун нон ўрнига ивитилган толқонни танлайман. Чунки булар орасида чайнашда фарқ бор. Зеро, вақт оқиллар наздида ҳосил қилинадиган нарсаларнинг энг буюги экани уламолар ижмоси билан собит бўлган. Ҳа, вақт ҳар бир дақиқасидан фойдаланиб қолинадиган ғаниматдир. Банданинг зиммасида мажбуриятлар кўп, вақти эса қисқадир.

Шайх Ибн Жавзий шундай деган: «Имом Ибн Ақийл доимо илм билан машғул эди. У жуда ақлли бўлиб, илмнинг кўпчиликка ноаниқ ва нозик жойлари хусусида баҳс қиларди. «Фунун» деб номланган китобида қалб кечинмалари ва бошидан ўтган воқеаларни жамлаб ёзган». «Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Шерабод тумани бош имом хатиби У. Бўронов

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here