«Ҳайдарқул Ҳожи бобо» жоме масжиди Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Наврўз» маҳалласида жойлашган бўлиб, 2018-2021 йиллар оралиғида ҳашар йўли билан қуриб битказилди. Масжид 2 200 сиғимга эга ва замонавий 25 ўринли таҳоратхона ҳамда 5 та маъмуриятхоналари қурилган. Ундан ташқари, 42 метрлик минора қад ростлаб, шаҳарнинг кўрки бўлиб турибди. Масжид 2021 йилнинг бошидан буён намозхонлар ибодатни амалга ошириб келмоқдалар.
Масжид битиб, мўмин мусулмонлар хонақоҳ ичига кириб намоз ўқиб бошлагандан сўнг баъзи бир фитначилар томонидан имом-хатибга нисбатан обрўсизлантириш мақсадида фейсбук ижтимоий тармоғида ушбу масжидга келган молларни сотиб, талон-тарож қилаётганлиги ҳақида асоссиз маълумотлар тарқатгани маҳалла аҳлини таҳликага солди.
Табиийки, қурилиш жараёнида мўмин-мусулмонлар томонидан садақаи жория сифатида қўйлар олиб келиб берилган. Бу қўйларни масжидда ишлаган усталарга сўйиб берилиб, овқатига ишлатилган. Масжидга қатнайдиган маҳалла намозхонлари бирортаси ушбу қўйларни Ҳабибуллаев Ориф ва Сафаров Ҳусан томонидан етаклаб олиб кетаётганлиги ёки машинасига солиб олиб кетаганлиги кузатмаган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати