Аллоҳ таоло дунё мусулмонлари қатори барча юртдошларимизга ҳам рамазону-шарифни баракотли айлаб, ўйлаган эзгу мақсадларимизга  эриштириб, рамазон ойи рухиятини топиш бахтига муяссар қилсин. Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) “Ким рамазон ойи келиши билан хурсанд бўлса, Аллоҳ таоло унинг жасадини дўзаҳ ўтига харом қилади” деганлар.Демак кимки рамазон ойи келганда ибодат қилишни кўпайтирса, умуман рамазонга бўлган эҳтироми юзасидан хурсанд бўладиган бўлса, ўша хурмат ҳам хурсанд бўлган бандани дўзаҳ оташдан сақлар экан.Абу Хурайра (р.а)  Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилади: “Аллоҳ таоло “ Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза мен учундир ва унинг мукофотини мен ўзим берурман”, деди. Бошқа бир ривоятда “ Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшилик учун ўн мислидан  то етти юз баробаргача. Аллоҳ азза ва жалла; магарам рўза мен учундир, унинг мукофотини мен ўзим берурман. У (Одам) боласи шаҳват ва таомини мен учун тарк қилур” деганлар. Давримизнинг олимларидан Доктор Вахба Зухайлий ўзларининг “Тафсири мунир” китобида ушбу хадису қудсийни келтириб, унинг шархида Имом Қуртибийнинг фикрларини баён қилган. Яъни “бу хадисда рўза хосланмоқда; 1) Рўза бошқа ибодатлардан фарқ қилиб, эгасини лаззатлардан тийилишга мажбур қилади.2) Рўза роббиси билан ўртасидаги сир, унга риё аралашмайди” деганлар. Хадис шариф давомида “Рўза сақловчидир”, яъни рўза турли ёмон ишлардан, гуноҳлардан, касалликлардан, ахлоқсизликлардан, энг мухими дўзахга тушишдан сақлайди. “Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фахшдан гапирмасин ва бақир-чақир илмасин” деб фахш ва уятсиз сўзлар, ғазаб ила содир бўладиган бақир чақирлар мусулмон одамга мутлақо тўғри келмаслиги айтилмоқда. “Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки урушмоқчи бўлса, мен рўзадорман” деб ўзининг сўкишишини ва урушиши мумкин эмаслигини ўзига ҳам, ўзгага ҳам эслатмоғи зарурлиги айтилмоқда. “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот ила  қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг хиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг хидидан хушбўйроқдир” дейилмоқда. Маълумки овқат егандан сўнг маълум вақт ўтиб, таом хазм бўлиш жараёнида оғиздан турли хидлар чиқади. Одатда ўша хид мақтовга сазавор ҳид эмас, Аммо ўша ҳид Аллоҳ таолонинг хузурида мушку анбарнинг хидидан афзал эканлиги келтирилмоқда. “Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай. Ифтор қилганда суюнгай ва қачон Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила суюнгай” деганлар.  Дархақиқат кун бўйи рўза тутиб, вақти келганда ифтор қилган инсон ниҳоятда хурсанд бўлади. Охиратда эса Аллоҳ таоло ила мулоқотда бўлганда тутган рўзаси учун жаннатга киритилганидан хурсанд бўлади. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) ривоят қилади: Мухаммад (с.а.в) одамларнинг энг сахийроғи эдилар. Рамазон ойи келганда, жаброил (а.с) билан мулақот қилганларида у кишининг сахийликлари ортар эди.У кишининг сахийликлари одамларга шундай таъсир қилар эдики, эсган шамол ҳаммага таъсир қилгани каби. Жаброил (а.с) қуръон-каримни ўқиб берар эди, Расуллуллоҳ (с.а.в) эса қайтариб ўқиб берар эди” деганлар. Абу Имома (р.а) ривоят қилади: “Ё Расулуллоҳ (с.а.в), менга Аллоҳ таоло манфаат берадиган бирон бир амални ўргатинг дедилар. Шунда у зот рўза тутгин, унинг ўхшаши йўқдир” деб жавоб берганлар. Русуллуллоҳ (с.а.в) “Рўза сақловчидир. Рўза тутган инсоннинг шаҳвоний майли жиловланади. Бу инсон жисмини баъзи қийноқлардан сақлайди. Ёки рўза тутинглар, соғлом бўласизлар ” деганлар. Рўзанинг кўплаб фойдалари келтирилган, жумладан; 1) Рўза тутган одам ибодатга мойиллик сезади, яъни тақво ҳисси унда пайдо бўлади. 2) Рўза тутган одам савобга эга бўлади ва охиратда “Райён” номли эшикдан жаннатга киради. 3) Рўза аҳлоқимизни тарбия қилади. Чунки  рўзадорга фахш ва уят сўзлар мутлақо тўғри келмайди. 4) Рўза омонотдорлик ҳиссини ўйғотади. Маълумки бир муддат сахардан шомгача белгиланган чегарадан чиқмайди. 5)Рўза одамни соғлом қилади. 6) Рўза ҳавоий нафсимизни синдиради. Чунки ейиш ва ичишликдан маълум вақт тийиламиз.7) Рўзадор одам ўзининг сўкиши ва урушиши мумкин эмаслигини ўзига ҳам ўзгага ҳам эслатади. Шу сабабли рўза шайтонга қахр кўрсатади.8) Рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади. Дархақиқат, кун бўйи рўза тутиб, вақт келганда ифтор қилган инсон ниҳоятда хурсанд бўлади. 9) “Кимки рамазон рўзасини иймон ва савоб умидида тутса, унинг гуноҳлари кечирилади”  дейилган.10) Рўзадор одам кундузлари ейиш, ичиш  ва шахвоний майллардан кундузлари тийилиш сабабли фаришталар сифати билан сифатланади.11) Рўзадор сабр бардошли бўлади. Сабр 3 хил бўлади;Тоат ибодатга сабр, гуноҳ маъсиятга сабр ва мусибатга сабр. Рўзада хаммаси мужассам; 1. Рўзани охиригача тутасиз, бу тоат ибодатга сабр.2. Сахарликдан ифторлик вақтигача емаслик ва ичмаслик орқали гуноҳ ва маъсиятга сабр қиласиз.3.Рўзада оч қолиш орқали мусибатга сабр қиласиз. 12) Рўзадор ихтиёрий оч қолиш ва чанқоқ бўлиш орқали раҳм шавқатли бўлади.13) Рўза иродани мустахкамлаб, азму қарорни пишиқ (субутли) қилади. Муборак рамазон рўзасининг фойдалари жамиятимиз ислоҳи учун хизмат қиладиган омиллар хисобланади. Рўза жамиятнинг бир бўлаги бўлган кишини тарбия қилади. Инсон ўзини тарбия қилиш орқали жамият фаравонлигига ҳисса қўшган бўлади.

  А.Халилов
Жарқўрғон туман “Оқ қўрғон” 
жоме масжиди имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here