Йўқлаб туринг!

она алласи

Бир куни қўнғироқ жиринглади, кўтарсам онам.

-“Ассалому алайкум, онажон”- саломлашдиму, ҳол-аҳволларини сўраб- “Тинчликми она, ярим тунда қўнғироқ қилибсиз. У ер-бу ерингиз оғриябдими?”-деб сўрадим. Онам:

— “Йўқ болам, ҳозиргина тушимга кириб қолибсан, тушимда негадир хўнг-хўнг йиғлаб ётибсан. Бошинг ҳам оғриябди”- деб қолдилар. Эҳ бечора онам-а… Туни бўйи йиғлаганимни, бошиб оғриганини қаердан сездингиз? Тўғри, бугун ҳаёт қийинчиликларидан бир оз йиғладим, кўп йиғлаганим боис бошимга оғриқ ҳам кирди. Буни онам сезибдилар, қойил қолдим оналик сезгиларига. Озгина суҳбатлашдиму:

-“Йўқ онажон, йиғламадим, шунчаки тушингизга киргандирман” – дедим, онам яна гап бошладилар:

-“Болам бир айланиб келмайсанми, соғиндим сени”

-“Ҳўп бўлади, бораман”- дедиму негадир йиғлаб юбордим.

-“Ана, йиғлаябсан-а болам, ишқилиб қийналмаябсанми? Қорнинг тўқ, устинг бутми?”- деб қолдилар…

-“Йўқ онажон ҳамма нарсам етарли, ҳавотир олманг” — дедим, яна гап бошладилар:

-“Сенга ҳам қийин, бошингда эринг йўқ, иккита фарзандингни аранг катта қилябсан. Вақт ҳам ўтиб борябди, шунга ўйланаманда болам. Негадир ….негадир сизларни жуда ҳам кўргим келябди.” Хайрлашдиму, гўшакни қўйиб ҳўнг-ҳўнг йиғладим. Онажон, қорним оч, устим яланғоч эмас, лекин сизларни ўзим ҳам соғинибман. Демак соғинч туфайли кўзларимга ёш келган экан. Соғиндим онажон!

онага ҳурмат

Эрталаб фарзандларимни уйғотдиму:

-“Бугун мактабга бормайсизлар, бошқа жойга борамиз” – дедим. Фарзандларим ҳайрон бўлиб сўради:

-“Қаерга онажон?” Мен жавоб бердим:

-“Бугун бувижонингни кўргани борамиз”

Фарзандларим шундай хурсанд бўлдиларки, у хурсандчиликларга олам гиргиттон бўлсин. Демак фарзандларим ҳам соғинибди. Онажон бугун йўлга чиқамиз, бугун сизни кўришга борамиз. Соғиндим… соғинганим учун ҳўнг-ҳўнг йиғлаган эканман. Соғинч нималигини мана шу тунда билдим. Эрталаб кийиндигу, йўлга отландик. Йўл кетгунча ичимда бир нола билан сўз бошлаб кетдим. “Ота-онамнинг борига шукр, мана шундай йўқлаб турадиганим борига шукур. Бугун бораману, онажоним бағрида мазза қилиб ухлайман. Ғам-ташвишларни унутаман, ёшлигимда ифорларни таратган бағрда бугун ухлайман, севиниб уйимгача етиб бордим. Остонадан шундай севиниб кириб бордимки, онажоним кўзларидаги қувончга дунёдаги бор ташвилашлари унутдим, қўйдим.

Сиз ҳам ота-онангизни йўқланг, ана шу ғам андуҳларингиз бир пастда ёзилади, агар ота-онангиз бўлса.

ЎМИ Сурхондарё вилоят вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Х. Қосимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here