МЎМИННИНГ ҚАБРДАГИ ХУШХАБАРИ

Каъбул Ахбор айтади: "Солиҳ банда қабрга қўйилган пайтда уни солиҳ амаллари қуршаб олади. Шунда азоб фаришталари оёқ томондан келади. Намози уларга: "Қани жўнаб қолларингчи, унинг ёнидан- дейди. Бош томондан келадилар. Рўзаси айтади: "Сенларга унинг олдига йўл бўлсин. У дунёда...

Одамларни зоҳирига қараб баҳо берманг

  Аллоҳ таоло бандани вирдлар мавжудлиги ила турғизиб, уларда бардавом қилганини ҳамда мададни узайтирганини кўрсанг, унда орифлар сиймосини ва муҳаббатлилар муҳташамлигини кўрмаганинг учун Хожанг унга берган атони арзимас санамагин. Агар ворид бўлмаса, вирд ҳам бўлмас эди. Бу ҳикматда барчамиз учун жуда...

ИЙМОН РУКНЛАРИ

Иймоннинг иккита рукни бор: Аслий ва қўшимча. Аслий рукни қалб билан тасдиқлаш, қўшимча рукн тил билан ифодалашдир.Иймон калимаси луғатда икки хил маънони англатади: 1)Тасдиқлаш   2)Омонлик бериш. Аҳли сунна вал жамоа уламолари наздида биринчи маъно яъни «тасдиқлаш» мўътабар ҳисобланади. Истилоҳда эса Набий соллаллоҳу алайҳи...

Ёсин сураси ва унинг фазилати

Саксон уч оятдан иборат бу сура Маккада нозил бўлган. Сура Қуръони каримга қасам ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақ пайғамбар эканларини тасдиқлаш билан бошланиб, сўнгра у зотни ёлғончи қилган Қурайш кофирлари ва уларнинг топажак оқибатлари ҳақида хабар беради. Анас ибн...

Қуръони карим ҳақида

    Қуръони каримни ҳар бир мусулмонман деган инсон ёлғиз Аллоҳ таолони ризолигини истаган ҳолда, ўзини дунё ва охиратини ободлигини истаган ҳолда тушуниб етмоқлиги лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон сенинг фойданга ёки сенга қарши ҳужжатдир” деганлар. Қуръони карим илк...

Сабр улови

Ривоят қиладиларки, Иброҳим ибн Адҳам пиёда Макка зиёратига кетаётган эканлар. Йўлда туя минган бир аъробий у кишига етиб келиб айтди: “Эй, биродарлар, қаёққа кетаяпсиз?” Шунда Иброҳим ибн Адҳам: “Ҳаж қилиш учун Маккага кетаяпман”, дедилар. Аъробий сўради: “Қани уловингиз, кўрмаяпман-ку?” Иброҳим ибн Адҳам: “Қачон...

Ноҳақ қарғаш

Кўп одамлар аччиқлансалар тилларига эрк бериб юборадилар ва қарғашга тушадилар. Қарғаганда ҳам кетма-кет ким ё нималигига қарамай, одамми, ҳайвонми, жамодотми, кунми, замонми фарқсиз ҳатто ўзлари-ю, фарзандларини ҳам қарғайдилар, эр хотинини ёки аксинча хотин эрини қарғайди. Буларнинг бари хатарли мункар...

Мазҳабга эргашиш – нажотдир

Ватанимизда  фиқҳий масъалаларни ўрганиш учун, кўплаб олий институтлар фаъолият кўрсатиб турибди.Айниқса,Тошкент олий Ислом  институти,Халқаро Ислом академияси,ўндан ортиқ Ислом ўрта-махсус билим юртлари ўқитувчилари Ватандошларимиз диний саводларини ошириш учун,тинмай хизмат қилиб келмоқдалар. Юртдошларимиз диний саводлари йил сайин ошиб бормоқда. Ҳамюртларимиз ибодатларини...

Ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблаш

  Ушбу мақолада ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблаш ҳақида сўз юритилади. Ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблашга доир мисоллар келтирилиб, бу борадаги баъзи таҳлиллар берилади. Эта статья посвящена составлению рассказчиков хадисов, основанных на их родине. Приводятся примеры расположения рассказчиков хадисов в соответствии...

АҲЛИ СУННА КИМ?

Ҳофиз Муртазо Зубайдий роҳимаҳуллоҳ " Итҳофус содатил муттақин" да айтади: "Агар "аҳли сунна вал жамоа" деган гап ишлатилса бундан Ашъарийлар ва Мотуридийлар назарда тутилган бўлади". Бошқа ўринда: "Аҳли сунна"дан мурод тўрт тоифадир: 1. Муҳаддислар. 2. Суфийлар. 3. Ашъарийлар. 4. Мотуридийлар", дейди. Яна...