Расуллулохнинг гўзал хулқлари!
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг таржимаи ҳолларининг ўзи биз учун буюк намуна. Аввало, У зот алайҳиссалом биз каби оддий инсон бўлганлар ва буни ҳаммага эълон қилганлар: «Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта «илоҳ» экани ваҳий қилинди. Бас, ким...
БАҒРИМ ДЕСАНГ БАЛҚАДИ
Ота-она борки, хонадонига келин олиб келишга, қизининг тўйу тантана билан уйидан келинлик либосида чиқиб кетишини орзу қилади.
Бу – биз, ота-онанинг орзу ҳаваси.
Энди ўзимизга бир савол бериб кўрайлик: келин ким ўзи?
Келин – кечагина коллеждаги, институтдаги ўқишидан ҳориб-чарчаб келганда онажониси гиргиттон...
Дуо ибодатнинг мағзидир
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
"Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас..."
Ҳар гал ушбу оятни ўқиганимда устозим шайх Дўстмуҳаммад домла билан бўлган суҳбат ёдимга келади....
Исломда бир жинсли никоҳга муносабат.
"Раддия"
Исломда бир жинсли никоҳга муносабат.
Бир жинсли муносабатлар анъанавий яҳудийлик, христианлик, ва Исломда оғир гуноҳлардан бири сифатида эътироф этилади. Бу каби ахлоқий бузуқлик шакллари фақат ахлоққа эмас, балки жамиятнинг генофондига, биологик мавжудликка ҳам хавф солади.
Гўёки, бу ҳам...
ҲАЖ- ИСЛОМНИНГ БЕШИНЧИ РУКНИ
Аллоҳга шукрлар бўлсинки ҳаж ойларига ҳам етиб келдик муҳтарам азизлар! Ҳаж–Ислом арконларидан бири бўлиб, мўмин-мусулмон умрида бир марта адо этиши фарздир . “Ҳаж” сўзи луғатда "мақсад қилиш" маъносини билдиради, истилоҳда эса маълум вақтда маълум жойларни зиёрат қилиб, маълум амалларни...
ИСРОФГАРЧИЛИКДАН САҚЛАНАЙЛИК
Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганидан сўнг унга турли ноз-неъматларни ато этиб, мана шу неъматлар шукрини қилишга буюрди, исрофгарчиликдан қайтарди. Халқимиз рўзғоридан орттирганини эҳсон қилишга шошилади. Лекин бу эҳсонлар жойига тушсагина, савоб оламиз, исрофга йўл қўйсак, аксинча, гуноҳкор бўлиб қоламиз....
Аллоҳ таолонинг мўъжизаси
Баъзи ака-укаларимиз Аллоҳнинг борлиги, мўъжизаси ҳақида бизга кўп саволлар беришади. Кўпчилигимиз қишлоқларда яшаймиз. Деҳқончилик қиламиз картошка экамиз. Аллоҳнинг мўъжизаси ҳақида бир мисол: Бир дона картошкани олиб кўклатиб, нишлатиб беш донага бўлиб кесиб эканмиз. Битта бутун картошкани кесиб бешга бўлиб...
Бағрикенглик инсонпарварлик белгиси!
Ўзбекистон заминида қадим замондан ислом дини билан бошқа динлар ёнма-ён яшаб, ривожланиб ва бу жамиятнинг маънавий юксалишига муайян ҳисса қўшиб келган. Ҳозирги кунга келиб, республикамизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Ислом динимиз аввал...
Интернетдан фойдаланиш одоблари
Интернетдан фойдаланмоқчи бӯлган одам ниятни яхши қилган бӯлиши керак.
Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарсада бӯлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам фақат яхшиликни, шариатда рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният қилиши лозимдир. Ана шундагина бу ишидан фойда топади, кӯзлаган мақсадига...
Сеҳр, фолбинлик ва мунажжимлик ҳақида ислом нима дейди…
Бугун жуда ҳам долзарб масалалардан бири хусусида суҳбатлашамиз. Айни пайтда бутун дунёнинг энг катта муаммоларидан бири бўлган сеҳр, фолбинлик ва мунажжимлик замонамизнинг бошига битган бало бўлди, десак хато қилмаймиз.
Ислом уламолари сеҳргар шак-шубҳасиз, кофир бўлади, деган ҳукмни ўқишган. Бунга ҳужжат...